Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚУЧОҒИНГ ЗАВҚҚА ТЎЛА, ЖОНАЖОН МАКТАБ

05.12.2014
46 марта ўқилди
ҚУЧОҒИНГ ЗАВҚҚА ТЎЛА, ЖОНАЖОН МАКТАБ

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси

Инсон ҳамиша эзгулик сари интилади. Юрагининг туб-тубидан жой олган ана шу туйғу туфайли яшашга идрок топиб, ҳар ишда муваффақиятга эришаверади. Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай эзгуликларни қалбига жо этган устозлар кўпчиликни ташкил этади.

Ушбу муассасада 748 нафар ўқувчи-ёшлар таълим – тарбия олмоқда. Уларга 64 нафар малакали педагог илм сирларини ўргатиб келаётир. Олим Абдураҳимов, Орзигул Рўзмаматова, Раъно Шомирзаева, Гулшод Орзиқулова, Дилдора Нафасова, Гулноз Соатова, Элёр Абдураҳимов, Лола Ҳайитова каби фидойи устозларнинг изланишлари, илғор педагогик технологиялар асосида дарс жараёнларини ташкил этаётганлиги боис мазкур таълим маскани нафақат туманда балки вилоятда ҳам етакчи ўринларни эгаллайди. Мактаб ўқувчилари қатор йиллардан буён туман, вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган фан олимпиадалари, “Билимлар беллашуви” мусобақаларида фахрли ўринларни эгалламоқда. Жумладан, 2013 йилда 8-синф ўқувчиси Шаҳзод Акрамов фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 2014 ўқув йилида 7-синф ўқувчиси Нилуфар Акрамова физика фани бўйича “Билимлар беллашуви”нинг туман, вилоят миқёсида 1-ўринни, республикада эса 3-ўринни эгаллади. Маълумки, спорт – соғлик гаровидир. Таълим даргоҳида спорт соҳасига ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Жорий ўқув йилида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг вилоят босқичида 2-ўринга сазовор бўлган ўқувчилар яна янги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Таълим масканида мунтазам равишда ўтказилаётган қизиқарли беллашувлар, байрам тадбирлари, учрашувлар ўқувчилар билимини янада мустаҳкамлаб бораётир.

– Ўқитувчининг ҳар бир сабоқни янги методлар асосида ўтиши ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишини янада оширади, – дейди мактаб директори Баҳром Абдураҳимов. – Жамоамизда ўзаро аҳиллик бўлгани боис соғлом муҳит мавжуд. Элимиз фарзандларига таълим-тарбия бериш “игна билан қудуқ қазиш”дек машаққатли ва масъулиятли вазифа. Бу соҳа ҳар бир ўқитувчидан матонат, чидам талаб этади. Асосий мақсадимиз, ўқувчиларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, тарбиялаш, уларни юрт равнақи учун хизмат қила оладиган комил инсонлар қилиб тарбиялашдир. Таълим масканида мавжуд фан ва спорт тўгараклари ўқувчилар ихтиёрида. “Ёш ўлкашунослар” тўгарагида болажонлар табиатни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб унинг бойликларидан оқилона фойдаланишни ўрганса, “Моҳир қўллар” тўгараги машғулотларида ҳунар ўрганади.

Теглар:#2014/49

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?Жамият

Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?

Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад

21.05.2021247
Мактабда Наврўз тантанасиМаданият

Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла

24.03.2022154
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176