Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚЎЗИҚОРИН ҚАЙЛАЛИ БОНФИЛ

24.06.2015
89 марта ўқилди
ҚЎЗИҚОРИН ҚАЙЛАЛИ БОНФИЛ

Керакли маҳсулотлар: 500 грамм мол гўшти, 4 та картошка, 3 та сабзи, 2 та пиёз, 2 бўлак саримсоқпиёз, 4 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, таъбга қараб туз, розмарин, қора мурч, тимьян(арпабодён). Қайла учун: 300 грамм қўзиқорин (шампинён), 1 қошиқ кунгабоқар ёғи, 100 гр. қаймоқ, 2 ош қошиқ ун, ярим стакан сув, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 2 соат олдин юмшоқ мол гўштига зайтун ёғи суриб, розмарин ва қора мурч сепиб елим пакетга ўраб қўямиз. Картошка, сабзи, пиёз ва саримсоқпиёзни тўртбурчак ёки доира шаклда тўғраб, устидан 2 қошиқ кунгабоқар ёғи, туз, тимьян, мурч солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз. Гўштни қовурганда буришиб шаклини йўқотмаслиги учун сиқиб, ип билан боғлаб чиқиш керак бўлади. Товага 2 ош қошиқ ёғ солиб гўштни ҳар тарафи қизариб чиққунча қовурамиз ва алоҳида ликобчага оламиз. Сўнг сабзавотларни солиб озгина қовурамиз. Устидан гўштни қўйиб, 2500 даражада олдиндан иситилган газпечига қўямиз.

Қайла учун товада ёғни қиздириб, майда тўғралган қўзироқинларни соламиз, сўнг ун солиб яхшилаб аралаштирамиз. Туз, мурч ва сув ёки гўшт суви солиб ўрта оловда қўзиқоринларни пишириб, устидан қаймоқни қўшамиз. Қуюқ қайла ҳолига келгунча яхшилаб аралаштирамиз.

Теглар:#2015/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Заҳарли қўзиқориндан сақланинг!Тиббий сабоқлар

Заҳарли қўзиқориндан сақланинг!

Баҳор фаслида қўзиқорин мавсуми бошланади. Афсуски, қўзиқориннинг ҳамма тури ҳам истеъмолга яроқли эмас. Уларни бир-биридан қандай ажратиш керак? Қўзиқориндан заҳарлаганда қандай б

29.03.2021120
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897