Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қовоқ – витамин ва минераллар хазинаси

23.12.2016
86 марта ўқилди
Қовоқ – витамин ва минераллар хазинаси

Қовоқ жуда фойдали маҳсулот. Унинг таркибида инсон организми учун муҳим ҳисобланган витамин ва микроэлементлар мавжуд. Бу маҳсулотни ўзида дармондорилар комплексини жамлаган “хазина”га қиёслашади.

Қовоқ таркибидаги А витаминининг сероблиги бўйича сабзидан сўнг иккинчи ўринда туради. Темир моддасининг кўплиги бўйича эса у сабзавотлар орасида рекорд натижага эга. Қовоқнинг 50дан ортиқ тури мавжуд. У 90 фоиз сувдан ташкил топган. Бу тарвузга нисбатан 2 фоиз кам дегани.

100 гр қовоқ 22 ккалга тенг. Унинг таркиби темир, калий, кальций, магний минераллари ва Е, А, С, D, F, PP, T, В гуруҳи витаминларига бой. Қовоқ уруғи таркибида эса 50 фоиз мой, 35 фоиз ўсимлик оқсили, қанд, аминокислоталар, лейцин, тирозин кислотаси ва каротиноидлар мавжуд.

Ундан тайёрланган дамлама кўкрак оғриганда, қуруқ йўталда тавсия этилади. Этини сувда пишириб, сариқ касаллигида, буйрак, қовуқ хасталикларида сийдик ҳайдовчи омил сифатида истеъмол қилиш мумкин. Қовоқ овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг ишини яхшилайди. Шунингдек, пешоб, ўт ҳайдовчи хусусиятга эга. Ушбу маҳсулот ични тозалайди. Шиш билан кечувчи қон томир касалликлари, жигар, буйрак хасталикларида ижобий таъсир этади.

Ибн Сино қовоқни қўрда кўмиб пишириб, қанд билан аралаштириб, ични юмшатиш учун истеъмол қилишни тавсия этган. Унинг шираси билан эса, томоқ оқриғини ва мия касалликларини даволаган.

Яна қўрга кўмиб пишириб, қўл-оёқ оғриган жойларига боғланса, оқриқни қолдиради. Шу тарзда пиширилган қовоқни ўсимлик мойи билан аралаштириб битмайдиган яралар устига боғланса, малҳамдек таъсир қилади. Мазкур сабзавот таркибида пектин моддаси кўп бўлганлиги боис, уни истеъмол қилса, организмни холестериндан фориғ бўлишига кўмаклашади. Гижжаларни тушириш учун қовоқ уруғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Теглар:#2016/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?Саломатлик

Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Аммо сўнгги пайтларда с

15.09.2023303
Болаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?Саломатлик

Болаларда бўй ўсишининг секинлашиши кальций етишмаслигиданми?

Инсон соғлом бўлиши учун танада барча витамин ва минерал моддалар меъёрда бўлиши лозим. Хусусан, организмнинг тўлақонли ривожланишида кальций алоҳида ўринга эга. Унинг етишмаслиги

21.07.2023303
Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми ниманинг аломати?Саломатлик

Баҳордаги сурункали чарчоқ синдроми ниманинг аломати?

Баҳор келиб, кунлар исий бошлаши билан кўпчиликда витамин етишмаслиги кузатилади. Бу эса танада ҳолсизлик ва кучли чарчоқ аломатлари билан намоён бўлади. Дарҳақиқат, бундай белгила

24.05.2023292
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681