Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қўшма корхонада тренинг синфи

16.11.2018
117 марта ўқилди
Қўшма корхонада тренинг синфи

Куни кеча Бектемир туманида "Ўзтекстилсаноат" Ассоциацияси ва Швейцария метални қайта ишлаш "SkillSoniks" компанияси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад — Ўзбекистонда илк маротаба ишга туширилган Ўзбекистон — Швейцария қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан ОАВ ходимларини яқиндан таништириш, Ўрта Осиёда ягона бўлган замонавий технологиялар билан ишлаш жараёнида ўқитишни ўз ичига қамраб олади.

Юқори технологиялар билан жиҳозланган ва яқинда ўз фаолиятини бошлаган қўшма корхонада биринчи ишимиз ишлаб чиқариш жараёнларида метални қайта ишлаш, эритиш, қуйиш, бўяш, қуритиш, назорат қилиш ва қадоқлаш каби босқичлар билан танишиш билан бошланди.

Чунки бу жараёнда техника воситалари автоматлаштирилган бўлсада, мутахассис ва муҳандислар ҳамда механиклар ушбу замонавий техника воситалари билан ишлашда ўта эҳтиёткорликка, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишда етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари ишлаб чиқаришда иш унумдорлиги, ишга муносабат ҳамда сифат ва самрадорликнинг таъминланишида катта аҳамиятга эга.

— Компаниямизнинг Швейцарияда, Ҳиндистонда, Корея ва Хитой давлатларида тренинг-марказлари бўлиб, дарслар учта тилда олиб борилади, — дейди "SkillSoniks" компанияси раҳбари, Швейцариялик мутахассис Андерс  Кучель. — Ўзбекистондаги завод қошида ҳам тренинг-маркази ташкил этилиб, фаолиятини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Аудиториянинг кенгайишига қараб дарсларнинг ўзбек тилида олиб борилишини ҳам таъминлаймиз. Бу фақат самарадорликнинг ошишига, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонда завод-фабрикаларимизнинг кўпайишига хизмат қилади.

Тренинг доирасида завод ишчи-ходимларининг малакаси оширилиб, асосий ва ёрдамчи ускуналарда техник ишларни бажариш, жараёнларни кузатишдаги билимлар мустаҳкамлаб борилади. Шу ерда фаолият юритаётган механиклар, электриклар, техник хизмат ходимлари, бўлим ва смена назоратчилари бу борада етарли билимга эга бўладилар.

Семинар-тренингнинг муҳим томони, у бир қанча этапдан иборат бўлиб, олинган билимлар тренингдан сўнг фабрика ва заводда амалиётда қўлланилади. Модулли тренинг дарслари изчил ишлаб чиқаришни таъминлаб, самарадорлик ва махсус инструкторлар жамоаси билан биргаликда ишлашни ўргатади.

Умид қиламизки, бу ҳамкорлик келажакда мамлакатимизда кўплаб қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши, янги ишчи ўринларининг яратилиши, иқтисодиётимизнинг равнақи ва ўзаро ҳамдўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244