Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қўшиқларнинг қадимийси ва аълоси

21.01.2016
50 марта ўқилди
Қўшиқларнинг қадимийси ва аълоси

Бешикда ётган жажжигина жияним бирдан йиғлаб қолди. Югуриб бориб, уни овутишга ҳаракат қилдим. Фойдаси бўлмагач, хаёлимга “қўшиқ эшица овуниб қолади” деган фикр келди.

Қўл телефонимдан унга қўшиқ қўйиб бердим, аммо у йиғлашдан тўхтамади. Жиянимнинг йиғисини эшитган опам югуриб келиб унга алла айта бошлади. Шунча куй-қўшиқларга овунмаган гўдак онасининг алласини эшитиб, йиғини унутиб, ширингина ухлаб қолди. Ана ўшанда дунё бешикларини тебратиб турган алла ҳақиқатдан ҳам мўжизавий ва илоҳий куй эканлигини англадим.

Янги туғилган чақалоқ гарчанд онаси қалбининг туб-тубидан чиқаётган қўшиқнинг маъносини англамасада, у аста тинчиб, ухлаб қолади. Алла гўдакларнинг келажакда етук, ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб етишишида ҳамда она Ватани ва элига меҳр-у муҳаббатли бўлиб улғайишида катта аҳамиятга эга.

Европалик олимларнинг олиб борган бу борадаги навбатдаги тадқиқотлари ҳам фан оламида катта кашфиёт бўлди. Тадқиқот жараёнига кўра бир қатор бўлажак оналар ҳомиладорлик давриданоқ туғилажак фарзанди учун алла айта бошлаган. Ҳар куни бир хил вақтда алла куйлаётган оналар маълум бир куни қўшиқ айтишни тўхтатишади. Ўша вақтда ҳомила она қорнида безовталана бошлайди. Оналар яна алла айта бошлаганда бола тинчланади.

Баъзан ҳаёт давомида шундай ёш оналар учрайдики, боласи йиғлаганда унга қўл телефонидаги тайёр аллани эшиттиришади. Баъзан ўйланиб қоламиз, бу ёш оналаримизнинг алла айтишни билишмаслигидан далолат берадими, ёки бу вақтни тежашдан даракми?! Нотабиийликдан таралаётган куй боланинг кўнглига, онг-у шуурига онаси айтган аллачалик сингиб борармикин?! Бундан бола тинчланармикин?! Йўқ албатта. Зеро, она ўз сўзлари билан айтаётган маҳзун куйига дилпорасига қалб қўрини бериб барча орзу ва истакларини, ғам андуҳ ва армонларини сингдириб боради. Бола юракдан айтилган сўзларни жон қулоғи билан тинглайди. Ахир бу ғайриоддий овоз эмас, балки илк пайдо бўлгандан бери у билан ҳамроҳ бўлган таниш оҳанглар ва талаффузларку?! Айтилган алла эса болага берилган меҳрнинг бир кўринишидир. Ахир онажонларимиз, бувижонларимиз ҳам бизни алла айтиб вояга етказишган-ку?! Ҳозирда ёш оналаримиз камдан-кам ҳолларда фарзандларига алла айтишади. Ваҳоланки алла эшитиб улғайган бола билан алла эшитмай улғайган болалар ўртасида фарқ бўлади. Бу уларнинг теран фикри ва сўзларнинг тиниқ талаффузида намоён бўлади. Зеро, бола она тилидаги илк талаффузларни алла орқали ўзлаштириб боради.

Теглар:#2016/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221033
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783