Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси мустақилликнинг илк йиллариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириб, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Зеро, гендер тенгликка эришиш барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан биридир. Бу масалани ҳал этиш бозор иқтисодиёти ислоҳотларига босқичма босқич ўтиш йўлини танлаган ёш мустақил давлатлар учун муҳим саналади. Чунки, кўплаб мамлакатларда бўлгани каби мамлакатимиз аҳолисининг 51,2 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этиши, жамиятнинг барқарор ривожланишининг муҳим омилларидан биридир. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ Президентимиз бу ҳақда шундай дейди: "Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга Шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир".
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 1998 йилнинг "Оила" йили, 1999 йилнинг "Аёллар" йили деб эълон қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида"ги Қарори, 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром намунасидир.
Президентимизнинг 1995 йил 2 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони аёлларни мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти масалаларини ҳал қилишга, уларнинг давлат ва жамоат бошқарувидаги иштирокини оширишга кенг жалб этиш учун кенг имкониятлар очиб берди. Мазкур Фармонга биноан Бош вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, унинг зиммасига хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ролини янада ошириш билан боғлиқ масалалар юкланди. Мазкур фармон билан вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликларида ҳокимларнинг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлари лавозимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосарининг тегишли лавозими жорий этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Тиббиёт оламиХотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...
Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
