Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қонунчилик палатасида алимент тўловига алоқадор қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

25.09.2017
64 марта ўқилди
Қонунчилик палатасида алимент тўловига алоқадор қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлар алиментлар тўловини таъминлашга доир амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликларни ва самарасиз механизмларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқдилар.

Кейинги пайтларда, мажлисда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига фуқароларнинг алиментлар ўз вақтида тўланмаслиги масалаларига доир мурожаатлари ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар сони ошган. Бундан ташқари, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни чет элга чиқишга доир чекловни олиб ташлаш учун алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш имконини берувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шундай қилиб, алиментлар тўлаши шарт бўлган шахсларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун, алиментлар олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг манфаатларини бузмаган ҳолда, шарт-шароитлар яратилмоқда.

Мажлисда кўриб чиқилган бошқа қонун лойиҳаси оилавий ажралишларнинг олдини олишга, шу жумладан, ушбу масала юзасидан маҳаллаларнинг тутган ўрнини кучайтириш орқали олдини олишга қаратилган. Ҳозирги вақтда фуқаролар йиғинлари ҳузурида яраштириш комиссиялари иш юритаётган бўлиб, улар фаолиятининг асосий мақсади оилавий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишдан, оилавий низоларни судга қадар кўриб чиқишдан иборат. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига судлар ва ФҲДЁ органлари томонидан уларнинг иш юритувида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар мавжудлиги тўғрисида яраштириш комиссияларини хабардор қилишга доир қоидаларни белгилашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилмоқда. Бу, ўз навбатида, яраштириш комиссияларига ажралишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконини беради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592