Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қон босимини тўғри ўлчашнинг 9 қоидаси

23.08.2021
219 марта ўқилди
Қон босимини тўғри ўлчашнинг 9 қоидаси

Қон босимини ўлчаш қийин эмас, айниқса, замонавий автоматлаштирилган тонометрлар ёрдамида бу ҳамма бажара оладиган оддий юмушга айланади. Лекин қон босимини ўлчаганда натижанинг аниқ чиқиши учун амал қилиш зарур бўлган қоидалар бор. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

  1. Бирор иш қилганингиздан кейин дарҳол қон босимингизни ўлчаманг, аввал, 5 дақиқача тинч шароитда ўтиринг. Қон босимини ўлчашдан ярим соат олдин чекманг ва қаҳва ичманг.
  2. Стулга қаддингизни тик қилиб ўтиринг. Оёқларингизни чалиштирманг. Оёқлар полда шундай туриши керакки, тиззалар баланд кўтарилмаслиги лозим.
  3. Енгингизни шимаринг, яхшиси – енги узун кийимда бўлсангиз, уни ечиб қўйинг, шунда манжетни ўрашда муаммо юзага келмайди.
  4. Қўлингизни шундай жойлаштирингки, тонометр манжети тахминан юракнинг тўғрисида бўлсин. Баъзан бунинг учун қўл остига ёстиқча қўйган маъқул.
  5. Манжетни тўғри ўранг. Унинг пастки томони тирсакдан 2-2,5 см юқорида бўлиши керак.
  6. Манжетни шундай ўрангки, у билан қўлингиз орасига 1-2 бармоқ сиғадиган бўлсин. Тонометр пульсни қайд этиши учун резина найчалар тирсакнинг ички томонига қараши керак.
  7. Тонометрнинг барча найчалари текис бўлсин, чигаллашиб ёки тугун бўлиб қолмасин.
  8. Тонометр манжетни ҳавога тўлдириши учун дастурни ишга туширинг ёки уни мустақил ҳаракатга келтиринг (бу қандай моделни харид қилганингизга боғлиқ). Қурилма ҳавони қўйиб юборишини кутинг ёки клапанни очиб, ҳавони ўзингиз қўйиб юборинг.
  9. Тонометр кўрсаткичларини ёзиб олиб, икки дақиқадан кейин бошқа қўлингизда ҳам қон босимингизни ўлчаб кўринг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.20241215