Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қон босими нима учун пасаяди?

13.04.2017
65 марта ўқилди
Қон босими нима учун пасаяди?

Қон босими ўлчанганда, рақамлар 105/70 кўрсаткичидан паст даражани кўрсатса, бу - гипотония (илмий тилда - гипотензия) деб аталади. Унинг аломатлари – бош айланиши ҳамда оғриши, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик.

  1. Шундай инсонлар борки, уларда паст қон босими вегетатив асаб тизимига хос туғма хусусият ҳисобланади. Бу одатда астеник типдаги кишиларда (бироз нимжон, тери ранги оч бўлган кишилар)

 кузатилади , улар аҳолининг тахминан 7 фоизини ташкил қилади. Бундай инсонлар жуда бардошли ва ишчанлиги билан ажралиб турмайди, лекин фаол ҳаёт тарзи олиб боришади ва қон босими паст эканини сезишмайди, бироқ уларнинг қон босими кўпчилик учун меъёр ҳисобланган (120/80) кўрсаткичга кўтарилса,  аҳволи оғирлашади.

  1. Паст қон босими кўпинча юрак соҳасидаги етишмовчилик белгиси ҳисобланади. Бунда қон яхши айланмайди ҳамда томирлар бўшашади. Бундай ҳолатлар юракнинг яллиғланиш – эндо ва миокардитлар фонида юзага келади, бу эса кўпинча ангина ва тумов асорати бўлади. Юрак соҳасидаги бузилишларга ЭКГ жараёнида ойдинлик киритиш мумкин.
  1. Томир дистонияси, бундай ҳолатга икки хил омил сабаб бўлади: симпатоадренал ва парасимпатик (ацетилхолин). Психиатрлар бу борада “Инсоннинг жони юракда эмас, буйракда” деб ҳазиллашишади, ахир стресс гормонлари буйрак устида ишлаб чиқилади-да!

- Адреналин (“тажовузкор гормон”) инсонни жонлантиради, қон босимини оширади, терлатади, дисфорияни келтириб чиқаради, тажовузкорликни оширади.

- Ацетилхолин (“заифлик гормони”), аксинча, қон босимини туширади, совуқ тер чиқаради, ёқимсиз заифлик, сиқилиш ва чорасизликни келтириб чиқаради.

- Баъзи инсонларда аралаш белгилар кузатилади, яъни ацетилхолин ва адреналин реакциялар кетма-кет алмашади. Бу қон босимининг ўйнашига олиб келади,  инсон бир исиб, бир совқотиб, тушунарсиз аҳволга тушади, - дейди психиатр, психотерапевт, психосоматика бўйича мутахассис Анатолий Герман.

  1. Қон босимининг пасайиши баъзи дори воситаларининг акс таъсири бўлиши ҳам мумкин. Қон босимини туширадиган дори воситалари:

- юрак дорилари (нитроглицерин воситалари, бета-адреноблокаторлар);

- катта дозадаги антибиотиклар;

- оғриқ қолдирувчи дори воситалари;

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330