“Болаликда дадам олиб берган қўғирчоқлар рус, инглиз ёки бошқа тилларда гапирса, қўшиқ куйласа ва улар ўша давлатнинг менталитетини тарғиб қилса, бироз ўйга толардим.
Нега энди бизнинг миллий ўйинчоқларга бўлган талаб суст, нега улар замонамиз руҳиятига мос эмас қабилидаги саволлар қуршовида қолган пайтларим ҳам бўлган. Мана, орадан йиллар ўтди ва менинг қўғирчоқларим ўзбекча гапира бошлади...”
Андижоннинг Избоскан туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ойгул Тожиддинованинг тиришқоқлиги уни катта ҳаётга дадил қадам қўйишга ундади. Одатда, оилада қиз фарзанд вояга етса, ота-оналар уни уй юмушларига, ҳамширалик ёки тикувчиликка ўргатади. Аммо, қаҳрамонимиз ҳаммасини баравар олиб боришга аҳд қилиб, ҳунармандчилик соҳасидаги фаолиятини бошлаб юборди.
Дастлабки ишлари Андижон ихтисослаштирилган санъат мактабида ўқиб юрган кезларида яратилди. Улар бежирим қутичалар, нақшинкор ойнабандлар, кичик-кичик миниатюра асарларидан иборат бўлган.
– Биринчи маротаба мустақил равишда ясаган мукаммал ижодий ишим – миллий шахмат тахтаси бўлган, – дейди Ойгул биз билан суҳбатда. – Уни ясашда ёғоч ўймакорлигининг энг мураккаб усулларидан фойдаланганман. Ушбу асарим икки хонадан – устки қисми ўйин учун ва ички қисми майда буюмларни сақлаш учун мослаштирилган ҳолда яратилган.
Айни кунларда Ойгул Тожиддинова миллий қўғирчоқларимизни замон руҳига мослаб яратиш устида бош қотирмоқда.
У ясаган қўғирчоқлар ҳозирча ўзбек тилида қўшиқ куйлаш, гапириш ва саломлашишга мослаштирилган.
Қаҳрамонимиз уларнинг механик функцияларини кўпайтириш устида изланмоқда.
– Ҳунармандчиликка қизиқишларим сабаб кириб келдим, – дейди Ойгул. – Оиламизда бу йўналишда фаолият юритадиганлар йўқ. Аммо, бу соҳа орқали кўплаб натижаларга эришдим. “Ташаббус – 2016” танловининг вилоят босқичида “Энг ёш ҳунарманд” номинацияси ғолиби бўлдим. Шу йили Бухорода ўтказилган анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивалида ўз санъат намуналарим билан иштирок этдим. Бу ютуқларим замирида, албатта, мамлакатимизда ёшларга қаратилган улкан эътибор ва ғамхўрлик ётади.
Дарҳақиқат, бугун ёшлар орасида миллий ҳунармандчилик соҳасига қизиқувчилар талайгина. Улар ўз бизнес фаолиятини бошлаш учун эса юртимизда шароит ҳамда имконият етарлича. Якунланган йил Ойгул Тожиддинова учун омадли келди. Унинг шахмат тахтаси ва миллий қўғирчоқларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаси “Менинг бизнес ғоям” танловида ғолиб чиқиб, банкдан фоизсиз кредит олишга муваффақ бўлди. Эндиликда Ойгул ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турибди. Бу орқали у нафақат миллий буюмларимизни ҳалқимиз ҳаётига кенгроқ олиб кириш, балки, тенгдошларини иш билан таъминлашга ҳам эришади.
– Ўтган йили Марғилон шаҳрида ташкиллаштирилган анъанавий “Атлас” фестивалидаги иштироким халқаро ҳамкорлар билан ишлашга замин яратиб берди, – дейди Ойгул Тожиддинова. – ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ва чет эллик меҳмонлар қўғирчоқларимга катта қизиқиш билдиришди. Бизнес лойиҳамни йўлга қўйиб олгач, маҳсулотларимни бошқа давлатларга ҳам экспорт қилиш ниятим бор. Бу орқали миллий маданий меросимизни дунёга олиб чиқаман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
