Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қобиқ ичидаги хазина

10.11.2018
136 марта ўқилди
Қобиқ ичидаги хазина

Азалдан халқ табобатида ёнғоқдан турли хасталикларни олдини олишда кенг фойдаланилган. Чунки унинг таркибида кўплаб биологик фаол моддалар бор.

Жумладан, ёнғоқда тўйинмаган ёғ кислоталари, оқсил, озуқавий толалар, Е витамини, калий, магний, мис, рух, марганец, темир ҳамда селен каби бир қанча фойдали микроэлементлар мавжуд.

Масалан, организм учун жуда керакли бўлган селен микроэлементи саратон ва юрак касалликларининг олдини олади, шунингдек, у йод каби қалқонсимон безни касалликдан ҳимоя қилиши учун ҳам зарур. Бу ўринда Бразилия ёнғоғи жуда фойдали ҳисобланади. Мазкур меванинг уч донаси билан организмнинг селенга бўлган бир кунлик талаби қондирилади.

Бундан ташқари ёнғоқларда антиоксидантларнинг катта заҳираси мавжуд. Бу билан у реза меваларга жуда яқин. Бироқ ёнғоқларда мавжуд кўп­лаб антиоксидантлар мева ва полиз маҳсулотларида учрамайди. Масалан, саратон хавфини камайтирувчи, апоптоз (ҳужайраларнинг нобуд бўлиши)ни олдини олувчи, пролиферация ва ангиогенезни секинлантирувчи эллаг ва анакардин кислотаси, ресвератрол ва бошқа полифенол бирикмалар мавжуд.

Бир кунда 20-25 грамм ёнғоқ истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади. Уни 2-3 марта, овқат билан ёки ундан ке­йин истеъмол қилиш мумкин. Бундай ҳолатда ёнғоқни майдалаш мақсадга мувофиқ. Уни таомга, айниқса, қайлаларга қўшиш мумкин. Бироқ, термик ишлов берилмаслик жуда муҳим. Қовурилган, шакар, шоколад қўшилган ёки паста кўринишидаги ёнғоқ ўз хусусиятини йўқотган ҳисобланади.

Бу мевага термик ишлов берилмагани маъқул. Шунда унинг табиий мазаси йўқолмайди. Ёнғоқлар таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари кўп бўлганлиги учун улар очиқ ҳолда кислород билан реакцияга киришиб, қора­йиб қолади. Бошқа турдаги ёнғоқларга нисбатан ерёнғоқ, ўрмон ёнғоғи, бодом ва кунжут уруғи бундай ташқи таъсирдан табиий яхши ҳимояланган. Шунинг учун ёнғоқларни пўчоғидан ажратмаган ҳолда қуруқ ва қоронғу жойда узоқ вақт ­сақланса бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681