
Яқинда Қизириқ туманига бориб, ажойиб янгилик эшитдик. Деҳқонларнинг омади чопиб, мамлакатимизда биринчи бўлиб ғалла бўйича давлат шартнома режасини бажаришибди. Қойил, офарин, дея табрикладик.
Аммо шу ўринда бир нарса таъбимизни хира қилиб, қўлга қалам олишга ундади. Сабаби, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида чирой очаётган туманда меҳнатда тобланган қизириқликлар ва уларнинг фарзандлари маза қилиб ҳордиқ чиқариши учун маданият ва истироҳат боғи йўқ экан. Буни туман маданият бўлими мудири Эркин Алимардоновдан эшитиб, ҳайрон бўлдик. Наҳотки, Ўзбекистон халқ бахшилари Хушбоқ Мардонақулов, Абдуназар Пoёнов етишиб чиққан гўшада истироҳат боғи бўлмаса?..
Ваҳоланки, бугунги кунда тумандаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 161 200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
— Туманимизда маданият ва истироҳат боғи бўлмаса-да 6 та, яъни Марказий, Бандихон, Бўстон маданият ва аҳоли дам олиш марказлари мукаммал таъмирдан чиқарилган. Уларда замонавий клуб, мусиқий асбоб-анжомлар етарли. Рақс, ашула, доира, бичиш-тикиш тўгараклари фаолият юритаяпти, — дейди туман маданият бўлими мудири. — Янгиҳаёт, Меҳнатобод, Пахтакор маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ҳам ишларни жонлантираяпмиз.
— Тўгаракларингизга қанча киши қатнайди?
— Аниқ билмайман.
Туманда нега маданият ва истироҳат боғи йўқ, деган сўровимизга Эркин Алимардоновдан шундай жавоб эшитдик:
— Аслида бу юмушлар билан тадбиркорлар шуғулланишади. Тадбиркор мана мен боғ қиламан, деб отилиб чиқмаяпти-да. Туман ҳокимининг 2014 йил 12 февралда “Сариқ” шаҳарча фуқаролар йиғини “Қишлоққазон” маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги ихтиёридаги 10 гектар экин ер майдонини “Маданият ва истироҳат боғи ташкил этиш учун танлаш тўғрисида” қабул қилинган 140-рақамли ҳамда 2014 йил 16 апрелда “Тумандаги “Сариқ” шаҳарча фуқаролар йиғини “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 3,5 гектар ер майдонини Маданият ва истироҳат боғи ташкил этиш учун ажратиш ҳақида”ги 359-сонли қарорлари қабул қилинган. Лекин, афсуски, қарор қоғозлар қатида қолиб кетган.
Ажабо, туман ҳокимининг қарори қандай қилиб мутасаддиларнинг ёдидан кўтарилиши мумкин? Наҳотки бу ҳолат ҳеч кимни ташвишга солмаяпти? Бу ҳақда сўраганларга мутасаддилар Қизириқни қачонгача “қизартирасанлар” дейишдан нарига ўтишмаяпти.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
