
Халқ табобатида қизил лавлаги шифобахш ва фойдали хусусиятлари сабабли кенг қўлланилади. Бу сабзавотнинг илдизмевасида В, РР ва бошқа гуруҳ витаминлар мавжуд. Шунингдек, бетаин, минераллар (йод, магний, калий, темир ва бошқалар), биофлавоноид каби моддалар ҳам лавлаги таркибида бўлганлиги сабабли унинг бетакрор хосияти янада ошади.
Яна лавлаги умумий қувват тикловчи, меъда-ичак тизими фаолиятига ижобий таъсир этувчи, ҳамда моддалар алмашинувини яхшилаб, камқувват кишилар саломатлигини тикловчи сабзавот ҳисобланади. С дармондориси мис, фосфор каби моддаларга ҳам бой. Ушбу сабзавот организмдан заҳарли моддаларни ҳам суриб чиқаради. Унинг барглари таркибида кўп миқдорда А витамини мавжуд. Қизилча (қизил лавлаги)дан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш, турли овқатларга солиб тановул қилиш хавфли ўсмаларнинг олдини олади. В9 витамини (фолий кислота) юрак касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилади. Анемия (камқонлик)га чалинган беморлар ва лейкемия (оққон) билан хасталанганлар учун жуда фойдали озуқа. Сабаби организмда гемоглобин ишлаб чиқарилишини кучайтиради.
Шунингдек, лавлаги ёшартирувчи хусусиятга ҳам эга. Чунки, унинг таркибидаги фолий кислотаси одам вужудида янги ҳужайралар пайдо бўлишига замин яратади. Аммо меъдаси заиф ва унинг ширасида нордонлик юқори (зардаси қайнайдиган) бўлган беморлар бу илдизмевани емаганлари маъқул. Ортиқча вазндан азоб чекадиган ва организмида ортиқча сув йиғилиши (шишлар)га мойил хасталар учун ҳам лавлагини истеъмол қилиш жуда фойдали. Лавлаги нафақат қонни, балки буйраклар ва жигарни ҳам тозалайди. Бу сабзавот организмдан заҳар (токсин)ларни чиқариб ташлайди. Шу сабабли мия тиниқ ишлайди. Вужудни қабзиятдан холи этиб, хилтларни эритганлиги учун кайфиятингиз кўтарилиб, руҳингиз тетиклашади.
Таркибида С витамини кўплиги сабабли лавлаги қон томирлар деворини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу илдизмева қонни тозалаб, томирларни кенгайтиргани учун гипертония (хафақон), атеросклероз ва бошқа юрак-қон томир касалликларида тавсия этилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
