Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қишлоқдан чиққан чемпион

23.02.2013
62 марта ўқилди
Қишлоқдан чиққан чемпион

Дубай шаҳрида карате бо'йича болалар, ёшлар ва катталар о'ртасида о'тказилган халқаро турнирда Сардор Яҳёев олтин медални қо'лга киритди. Қирқдан зиёд давлатдан мингдан ортиқ спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада о'н уч ёшли иқтидорли спортчимиз Грузия, Фаластин, Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср каратечиларини маг'лубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори пог'онасига ко'тарилди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бунёд этилаётган замонавий спорт иншоотлари, уларда яратилган кенг шарт-шароитлар самарасида мамлакатимиз болалари спорт билан мунтазам шуг'улланиб, ҳеч кимдан кам бо'лмай вояга етмоқда.

Сардор Яҳёев ҳам беш ёшлигида Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги спорт то'гарагига қадам қо'йганида нимжонгина болакай эди. Шунинг учун дастлабки машг'улотлар унга қийин туюлди, спорт билан шуг'улланиш фикридан қайтмоқчи ҳам бо'лди. Лекин ота-онасининг қо'ллаб-қувватлаши ва мураббийларининг ко'маги унга далда бо'лди. Тинимсиз машг'улотлар орқали тажрибаси ошди, туман, вилоят, со'нг мамлакат миқёсидаги мусобақаларда юқори натижаларни қо'лга кирита бошлади.

– Спорт о'г'лимнинг сог'лом, матонатли ва қат'иятли бо'либ о'сишига хизмат қилмоқда, – дейди отаси О'ктамхон Нажмиддинов. – Спорт туфайли о'г'лимда ватанпарварлик, г'алабага интилиш, юқори мақсадларни ко'злаш ва шу ё'лда тинимсиз меҳнат қилиш фазилатлари мустаҳкам қарор топмоқда.

Сардор халқаро майдондаги мусобақаларда о'н ёшидан иштирок эта бошлади. 2009-йили Қозог'истонда о'тган Евроосиё чемпионатида бир ё'ла учта медални қо'лга киритди. Мусобақанинг яккама-якка беллашувида олтин, якка ва жамоавий комплекс машқ бажариш баҳсларида икки кумуш медал билан тақдирланди. 2010-йили АҚШда о'тган жаҳон кубогида олтин, 2011-йили Малайзиядаги халқаро турнирда кумуш медал олди.

Айрим ота-оналар спорт билан шуг'улланиш фарзандларининг о'қишига, дарсларни о'злаштиришига халақит беради, деб ҳисоблайди. Аксинча, спорт о'г'ил-қизларни интизомга о'ргатиши, қат'иятлик, мардлик ва мустаҳкам иродани шакллантиришини Сардор мисолида ҳам ко'риш мумкин.

Жомбой туманидаги 23-умумта'лим мактабининг 9-синф о'қувчиси Сардор Яҳёев ҳам а'лочилар қаторида э'тироф этилиши бежиз эмас. Чунки, у барча фан сирларини, хорижий тилларни пухта о'злаштирмоқда. Шу билан бирга, ко'плаб китоблар о'қиб, мусиқа асбобларини чалишни о'рганмоқда.

– Хорижга, мусобақаларга борганда тенгдошларимга юртимиз тарихи, го'зал табиати, спорт билан шуг'улланишимиз учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида со'злаб берганимда уларнинг ҳаваси келаётганини ко'риб, г'урурланаман, – дейди у.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИСпорт

БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида

22.10.2021267
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021271
ПСКЕНТДА АВТОМОБИЛЛАР ПОЙГАСИ БЎЛИБ ЎТДИСпорт

ПСКЕНТДА АВТОМОБИЛЛАР ПОЙГАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йил 12 сентябрда Пскентдаги "Жанубий" трассасада автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистонда автомобиль спортини тарғиб қилиш ва ютуқл

15.09.2021243