Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ туманларида барпо этилаётган замонавий санъат муассасалари, спорт мажмуалари, намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар халқимизнинг дунёқарашини, ҳаётга муносабатини ўзгартириб, турмуш маданиятини янада юксалтирмоқда.
Президентимизнинг 2008-йил 8-июльдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009–2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 17 та болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилди. Замонавий ва миллий меъморлик анъаналари асосида қад ростлаган таълим масканларининг 15 таси қишлоқ туманларида қурилиб, санъатга ошуфта навқирон авлод учун барча қулайлик яратилди. Замонавий мусиқа асбоблари, малакали педагоглар билан таъминланди.
Чекка ҳудудларда амалга оширилаётган бундай улуғвор бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар билан қишлоқ ўртасида тафовут қолмаяпти.
– Илгари қишлоқ болалари санъат мактабида ўқиш учун шаҳарга қатнашга мажбур бўларди, – дейди Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Турсунпўлат Ўроқов. – Чунки қишлоқда спорт, санъат, маданият ривожи учун шароит ҳам, имконият ҳам деярли йўқ эди. Биз ҳам бир пайтлар олис тоғли қишлоқдан шаҳарга қатнаб ўқиганмиз. Бугун қишлоқларимизда ёш авлоднинг илм-ҳунар эгаллаши, жисмонан чиниқиши, мусиқа ва санъатни ўрганиши учун барча шароит яратилаётганига ҳавасим келади. Қишлоқлар ҳаётида содир бўлаётган ва ҳамқишлоқларим юзида балқиб турган бу янгиланишларни ўз асарларимда ёрқин бўёқларда акс эттириш бахтига муяссар бўлганим учун шукрона айтаман.
Қишлоқ туманларида қад ростлаган муҳташам мусиқа ва санъат мактаблари ёшларнинг соҳа сирларини чуқур эгаллаши учун қулай шароит яратиш баробарида одамларнинг турмуш маданиятини юксалтиришга, маънавиятини бойитишга хизмат қилмоқда. Таниқли рассом Т. Ўроқов туғилиб ўсган Шеробод туманида ҳам бугун ёш авлоднинг мусиқа ва санъат сирларини ўрганиши учун барча шароит мавжуд.
Давлатимиз раҳбарининг юқорида зикр этилган қарорига мувофиқ, 2 миллиард 424 миллион сўмга яқин маблағ эвазига Шеробод туманидаги Галагузар маҳалласида болалар мусиқа ва санъат мактаби барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланган. Таълим муассасасининг кенг, ёруғ ва ихтисослашган синф хоналарида 160 га яқин ўғил-қиз 8 йўналишда мусиқа ва санъат сирларини ўрганмоқда. Уларга 30 дан зиёд малакали педагог сабоқ бераётир.
Илгари шу атрофдаги санъат ва мусиқага қизиққан болалар илк сабоқни олиш учун туман марказидаги мослаштирилган кўримсиз бинога қатнаган бўлса, энди туман марказидан қишлоқдаги замонавий усулда жиҳозланган кўркам таълим муассасасига қатнаб ўқиш истагини билдираётган ўқувчилар ҳам кўп. Чунки янги таълим маскани миллий ва жаҳон мусиқа асбоблари, мусиқий ноталар билан таъминланган.
– Эски бинода мусиқа ва тасвирий санъатни ўрганишга келган ёшлар ва уларнинг ота-оналари олдида хижолат бўлардик, – дейди Шеробод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Нигора Саидова. – Боиси, ота-оналар пастқам синфхоналаримизни кўриб, фарзандининг яхши ўқишига ишонқирамай турарди. Аслида имкониятимиз ҳам шунга яраша эди-да! Қишлоқда янги бино қурилгач, вазият тубдан ўзгариб, маҳалла маданият ўчоғига, таълим муассасамиз маънавият масканига айланди. Мактабимизга келаётган ўқувчилар сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётир. Таълим сифати тубдан ўзгариб, ўз истеъдодини турли маданий тадбирлар ва нуфузли танловларда намойиш этиш истагини билдираётган ёшлар камол топмоқда.
Яратилган бундай шароитлардан ўқувчи-ёшлар унумли фойдаланмоқда. Миллий рақс, эстрада, фортепиано, академик ижро, анъанавий хонандалик каби йўналишлар бўйича кўплаб ўқувчилар вилоят ва мамлакат миқёсидаги танловларда совринли ўринларни қўлга киритаётгани бунга яққол мисолдир.
Ўтган йили 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано бўлими 7-синф ўқувчиси Ҳулкаржамол Бобохонова Беларусияда бўлиб ўтган “Золотая пчёлка” номли халқаро танловда махсус диплом билан тақдирланди. Педагог ва ўқувчилар хорижий давлатларда ташкил этилаётган ўқув машғулотларига юборилмоқда. Ўтган йили мазкур мактаб ўқитувчиси Баҳодир Шарипов ва фортепиано бўлими 2-синф ўқувчиси Азиза Рўзиқулова Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Новые имена” номли халқаро устоз сабоқлари ўқув машғулотларида иштирок этиб, дунёга машҳур профессор-ўқитувчилардан сабоқ олди.
– Санъатга меҳр қўйиб, дунёга машҳур олимлар билан учрашганим ва улардан сабоқ олганим мени янада кўпроқ ўқиш ва изланишга, келажакда Ватанимга муносиб фарзанд бўлиб улғайишга ундайди, – дейди Шеробод туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Азиза. – Халқаро ўқув машғулот якунида нуфузли тадбирнинг махсус дипломи билан тақдирланганимиздан фахрландик. Буларнинг барчаси биз, ёшларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайишимиз, сайёрамизнинг турли давлатларида бўлиб ўтаётган халқаро танлов ва нуфузли тадбирларда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишимиз учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар ифодаси, деб биламан.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортУй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
