Ўзбекистонлик спортчилар жорий йилнинг 7-23 февраль кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган XXII қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг илк Олимпия медали ҳам қишки спорт тури бўйича қўлга киритилган эди. 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида Лина Черязова чанғи акробатикаси бўйича олтин медалга сазовор бўлган. Спортчиларимиз 1998 йил Нагано (Япония), 2002 йил Солт-Лейк Сити (АҚШ), 2006 йил Турин (Италия), 2010 йили Ванкувер (Канада) шаҳарларида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этган.
Бугунги кунда ёшларимиз ўртасида тоғ чанғиси, сноуборд, фристайл, фигурали учиш, хоккей каби қишки спорт турлари тобора оммалашиб бормоқда. Тошкент вилоятидаги Янгиобод, Чимён спорт базаларида чанғи, фристайл, сноуборд, пойтахтимиздаги “Айс ринк” сунъий муз қопламали спорт саройи ва “Айс авеню” муз саройида фигурали учиш ва хоккей машғулотларини ўтказиш учун барча шароит яратилган.
XXII қишки Олимпия ўйинларида спортчиларимиздан Миша Ге фигурали учиш, Артём Воронов ҳамда -Ксения Григорьева тоғ чанғиси мусобақаларида ғолиблик учун куч синашади.
Фигурали учиш бўйича мамлакатимизда кучли мактаб шаклланган. Етакчи спортчимиз Миша Ге 2013 йил март ойи-да Канадада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Тоғ чанғиси бўйича энг кучли спортчиларимиз – Артём Воронов ҳамда -Ксения Григорьева Янги Зеландияда ўтказилган халқаро турнирда Олимпиада лицензиясини қўлга киритган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ
Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
