Корея Республикасининг Пёнгчанг шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари 9-25 февраль кунларида бўлиб ўтади.
Унда сайёрамизнинг 90 та давлатидан 6 минг 500 дан зиёд спортчи ва расмий шахслар иштирок этиши кутилмоқда.
2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини икки нафар спортчи ҳимоя қилади. Булар – фигурали учиш бўйича Миша Ге ва тоғ чанғиси спорти бўйича мамлакат терма жамоаси етакчиси Комилжон Тўхтаев.
Мусобақаларга биринчи бўлиб Миша Ге киришади. У 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena”да фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, эртасига эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.
Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
Тиббий сабоқларКомпьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?
Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
