Керакли маҳсулотлар: 400 мл. суюқ қаймоқ. 280 гр. қора шоколад, 140гр. ун, 180 гр. сарёғ, 4 дона тухум, 10 гр. какао, 240 гр. шакар, 500 мл. сув, 160 гр. оқ шоколад, 20 гр. кофе кукуни, 10 гр. хамир юмшатгич, 40 гр. сметана керак бўлади.
Тайёрланиши: Дастлаб иссиқ сув билан кофе кукунини обдон аралаштирасиз. Сўнгра қора шоколадни кичик бўлакларга бўласиз. Сарёғни ҳам бўлакчаларга бўлиб, барча масаллиқни яхшилаб қориштирасиз. Ҳосил бўлган қоришмани шоколад эригунга қадар сув ҳаммомида ушлаб туринг. Бошқа идишда какао билан ун, шакарнинг ярми, хамир юмшатгични аралаштиринг.
Тухумни сметана ҳамда қолган шакар билан обдон кўпиртиринг. Барча шоколадли ва хамирли масаллиқни аралаштиринг. Баланд деворли қолипга ёғ суриб хамирни текис қилиб жойланг. Кейин уни 1850 даражали ҳароратда қиздирилган газ духовкасида 1 соат давомида пиширинг. Лочира совугач уни уч бўлакка бўлинг.
Безаш учун крем тайёрлаш: Майдаланган оқ шоколадни суюқ қаймоқ билан аралаштириб, шоколад эригунча буғда пиширасиз. Сўнгра масаллиқни 1 соат музлатгичда ушлаб туринг ва обдон аралаштириб лочирага тайёр бўлган кремни бир текис қилиб сурасиз ва 2-3 соатга музлатгичга қўясиз. Унга қўшимча равишда шоколадли қиём тайёрлаб ҳам тортни безатиш мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатТомир тортиши қандай касалликдан дарак беради?
Тиббиётда мушаклар тонусининг ошиши оёқ тортишиши дейилади. Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва 10-15 сония давом этади. Маълумотларга кўра, ер юзи аҳолисининг 80 фоизи оёқ томир
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
