Меҳмондўстлик, миллатлараро тотувлик хусусиятлари халқимизга хос азалий фазилатлардан биридир. Ўсмирлик давримизда ҳам турли миллат вакиллари бир маҳаллада, аҳил, иноқ, қариндошдек яшардик.
Қишлоғимизда Гулой женгеше (келинойи) деган қозоқ келинчак бўларди. Бизникига чиқиб тандиримизда нон ёпар, мени тез-тез ёрдамга чақирарди. “Ёйишни билмайман...” десам: “Қўрқма, ўзим ўргатаман. Ўн ёшдан ўтдинг, катта қиз бўлиб қолдинг. Қиз бола ўнга кирса, сонга киради”, деган гапларни эшитмаганмисан?” дерди. Қишлоқ қизлари, ҳаммамиз женгешега ёрдам беришни хуш кўрардик, катта ариқдан сув ташиб берардик. Улар ҳовлисининг олди кенг, ўйинга қулай жой эди. Укаларимизни аравачага ўтқазиб олиб, женгешенинг болаларини ҳам ўйнатар эдик. Баъзан “беш тош”, “олабухча”, “оқ терак” каби ўйинларга берилиб кетардик. Шунда женгеше чиқиб бизни койирдилар. “Қиз болага қирқ уйдан тийув (танқид, ўгит)”, деган гап бор. Бўйга етиб қоляпсизлар-у, сакраганингиз сакраган. Китоб ўқисанглар, Гулсара келиндан тўқишни ўргансанглар бўлади-ку”, дерди. Биз улардан ҳеч хафа бўлмасдик.
Хуллас, қишлоғимиздаги келинлар ўсмир қизлар билан эринмай суҳбатлашишар, бизга насиҳатлар қилишарди. Насиҳатлари кўп ва хўл бўларди.
* Қиз бола баланд овозда гапирмайди. Ўзи сўзлаб ўзи кулмайди.
* Ота-онага айтмасдан энг яқин дугонасиникига ҳам бормайди.
* Бировлар гаплашиб турганда аралашмайди.
* Уйга меҳмон келганида катта хотинлар олдида ўлтирмайди.
*Меҳмонга борганида дарров ошхонага ўтиб, уй бекасига, келинларга ёрдамлашган қиз ақлли қиз бўлади.
* Ўтириб туришда ҳам гап кўп. Қиз деган фаришта оёқ-қўлларини йиғиб, бир тиззасига қўниб, узукка кўз қўйгандек ўтириши керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
