Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қайтмас тўлқинлар

07.05.2018
54 марта ўқилди
Қайтмас тўлқинлар

Ўтган асрнинг 80-йиллари... Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига ўрта бўйли, жингалак соч, ўттиз ёшлар чамасидаги ёш йигит кириб келди. Компания раиси, раҳматли Насим Нориев билан учрашгач, унга мақсадини айтди:

– Агар имкон бўлса, ишга қабул қилсангиз...

– Сиз Фарғона давлат университетининг табиатшунослик факультетини тамомлаган экансиз, бу ерда журналистлар ишлайди, – деди Насим ака бироз ажабланиб.

– Ёзганларим “Шарқ юлдузи” журналида босилган. Қисса ва ҳикояларим... Мана кўринг, – меҳмон шундай деб раҳбаримиз олдига бир тахлам газета ва журналларни қўйди.

Ҳаммамиз столдаги журналга қарадик. “Қайтмас тўлқинлар”, “Муножот”...

Мен кутубхонадан ўша журнални олиб, Туроб Мақсуднинг асарларини диққат билан ўқиб чиқдим. Айниқса, “Муножот”и жуда маъқул бўлди.

...Илгарилари жаллодларга ўткир қилич ясаб юрган уста ўз ишининг ёмонлигини англаб, одамларнинг бошини узадиган қуролни ясамай қўяди. Буни сезган бек уни ҳузурига чорлайди.

– Қилич ясашни ташлаб, дутор қилишга ўтибсиз. Менга қилич керак. Созни аёллар ушласин. Агар уни ясаб бермасангиз, ўзингиздан кўринг...

– Менинг ясаган қиличларим бегуноҳ одамларнинг қонини тўкаяпти. Олло-таоло дилимга солди, энди минбаъд қилични ушламайман... Мени тинч қўйинг...

– Жаллод!

Устанинг қилич ясамаган икки қўли кесилди...

Кейинчалик раҳматли Туроб Мақсуднинг Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида босилган қатор асарлари билан танишдим. “Қайтмас тўлқинлар” романини ўқиб, унинг юксак истеъдод соҳиби эканига амин бўлдим.

Унинг вилоят театрида ўйналган “Бойқуш” спектакли адибга катта шуҳрат келтирди. Ушбу бадиий асар республика танловида ғолибликни қўлга киритди. Мен спектакль тақдимотида иштирок этгандим. Унда одамларнинг эътиборсизлиги туфайли ёмон йўлга кириб қолган ёш ўсмир ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Менимча, бу асар ҳали ҳам ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотгани йўқ.

Туроб Мақсуд табиат жонкуяри эди. Мактабларга бориб ўқувчилар билан ижодий учрашувлар, суҳбатлар ўтказарди. Ёшларга табиатни севишни ўргатарди.

У маълум муддат вилоят телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилди. Бу ижодкорнинг юксак билими, тафаккур оламининг кенглиги мени доим ҳайратга соларди. Айниқса, у ёзган “Лола” этюдига тан берганман.

Туроб Мақсуднинг қалбга бориб тегадиган қайноқ сатрларини ҳар саҳифада учратиш мумкин. У роман ёзди, номини “Қайтмас тўлқинлар” деб атади. Унга филология фанлари доктори, профессор Умарали Норматов сўзбоши ёзди.

Афсус, ҳозир ижодкор орамизда йўқ. Китобини чоп эттирди-ю, ўзи қайтмас тўлқинга айланиб кетди. Битта таскин бор, унинг зарбли тўлқинлари қалбимизга урилаяпти. Етмиш баҳорни кутиб олиш арафасида ҳассос ёзувчини дард орамиздан олиб кетди.

Теглар:#2018/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782