Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қатралар

28.09.2017
50 марта ўқилди
Қатралар

СЎЗ

Ужуда қудратли, инсонни инсон, гоҳида мисоли ҳайвон қилади.

Илонни инидан, мусулмонни динидан чиқаришга, юракни чилпарчин, дунёни остин-устин этишга қодир. Чиқса қайтмайди, жароҳатласа, тузалмайди – чандиқ қолади. У ҳам нажоткор, ҳам шафқатсиз. Ундан кимдир гул ясайди, кимдир тикан. У – одамнинг кўзгуси.

ҲОСИЛ

У келинининг икки оёғини бир этикка тиқиб, юрар йўлини чизиб берди. Сиқувга олди. Бу ён бурилсаям гап қилди, у ён бурилсаям гап қилди. Жиловни ушлаб олиб, қўйиб юбормади. Чўчиб, қўрқиб туришини иззатга йўйди, ҳаддини билмади.

Оқибат қадаган уруғи ҳосил берди: келиннинг қалбида меҳр ўрнини қаҳр, ҳурмат ўрнини нафрат эгаллади. Оилада мувозанат бузилди.

У экканини ўрди.

ШЎРВА

Келин шўрвани шўр қилди. Қайнота бир ҳўплади-ю, афтини жийирди. Кейин қайнона, кейин эр, қайноға, қайинсингил... Ҳамманинг қўлида қошиқ қотиб қолди. Ҳали синашта бўлмаган ёш келиннинг кўзларида ёш қалқиди. Уятдан юзлари қизариб кетди.

– Эсим қурсин, шўрвага туз солганимни келинга айтмабман. Ёш ўтгандан кейин шу-да, хотираям сусаяркан. Овқатни қилаётган келин бўлса, туз солиб бало бормиди менга? Мен нодон, мен эсар... Бўлгани бўлди. Ҳозир йўлини қиламан. Фақат бир пас кутиб турасизлар...

Теглар:#2017/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782