НИҲОЛ
У келин қилди-ю, келиндорлик қилолмади. Жиловини бошидан олиш учун мурғаккина ниҳолни минг кўйга солди – дам у ёққа эгди, дам бу ёққа. Эга-эга синдирди. На унгани қўйди, на ўсгани.
Бошқа ниҳол экди. Бу ниҳол маҳкам экан, эгилмади, синмади, боз устига тиканини санчиб-санчиб олди.
Ковушини тўғрилаб қўйди унинг ҳам...
Латтачайнар ўғилнинг эса икки кўзи онасида, қулоғини динг қилиб олган: энди қанақа ниҳол экаркин?
ЖАВОБ
Осмонларда учиб юрган Ёшлик ерда судралиб кетаётган Кексаликка қичқирди:
– Ҳей!.. Менга етолмайсан... Мен осмону фалакдаман... Оймомо шундоққина оёғим остида. Қўлимни узатсам, юлдузлар кафтимга қўнади. Менга етолмайсан...
Кексалик жавоб қайтарди:
– Учавер, набирам, учавер... Сенга етишим шарт эмас... Мен у жойлардан аллақачон учиб ўтганман. Яхшиси, ўзинг менга етиб келишинг ҳақида ўйла...
ТУПРОҚ
У ҳеч қачон ҳаволанмайди, кибрланмайди. Шундоққина оёқ остида тўшалиб ётади. Уни босадилар, тепадилар, аммо ранжимайди, ранж чекмайди.
У онадай хокисор, отадай улуғвор, Ватан билан баробар.
Келар Макон ҳам – у. Кетар Макон ҳам – у.
ЙЎЛ
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
