Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚАТРАЛАР

27.05.2013
43 марта ўқилди
ҚАТРАЛАР

 Лолалар чорлайди

 Моргузар тоғига улашиб  кетадиган Такатош дарасида улкан-улкан қоялар туртиб чиқиб туради. Унинг кунгай жойларида кичик-кичик ўсимлик унса бўладиган жойлар бор. Шу ерларда барқ уриб, эртаги лолалар, турфа чечаклар униб-ўсади. Бир неча кунлик умри билан табиат ихлосмандларининг қалбига юксак туйғулар солади. Уларга қараб беихтиёр хитоб қилгинг келади.

Сен устоз Ойбекнинг "Наъматак" шеърини эслатаяпсан. Шунчалар жасорат, шунчалар мардлик! Бир лаҳзалик умринг билан мангу ҳаёт тантанасини баён қилаётганга ўхшаяпсан. Бу ерларда Ватан озодлиги учун юрт ўғлонларининг қони тўкилган дейишади. Сенинг қизиллигинг шуларнинг акси эмасми, мабодо!

Ҳаёт куртаги

Табиат нақадар одил, у ўзини асраб- авайлашни билади. Кузда масаланинг моҳиятига етмаганлар дарахт тагига тушган барги хазонларни йиғиб, оловга ёқадилар. Бу дарахтнинг илдизлари устига ёнаётган "кўрпа"сини олиш билан баробардир. Тишингиз ҳар қанча мустаҳкам бўлса ҳам, у билан шафтоли данагини чақолмайсиз. Баҳорда эса юмшоққина уруғ осонгина қобиқни ёриб чиқади. Шундай қилмаса ҳаёт куртагини сақлаб қололмайди-да! Ўсиб турган дов-дарахтларга пичоқ билан ўйиб номини ёзувчилар топилади. Тилсиз табиат жароҳат етган жойни шаффоф парда билан ўрайди, таш­қи таъсирлардан асрайди. Қуриб қолишдан сақлайди. Бора-бора жароҳат битади, лекин тиғ билан ўйиб ёзилган белгилар тамғадай дарахт танасида қолади.

Она табиатнинг гултожи бўлган инсоннинг эзгу туйғуларини асрашни ўрганаяпти. Баҳор чоғларида эзгулик куртаклари ниш уради. Ўзбекона бағрикенглик, меҳмондўстлик, бир-бирига ёрдам кўрсатиш шундан.

Нон ҳиди

– Шундай қилиб Самарқанд ер юзига нони билан ҳам машҳур денг?

– Шундай, бу ҳақда соҳибқирон Амир Темур бобомиз номи билан боғлиқ ривоят ҳам бор...

– Айтиб беринг бўлмаса...

Суҳбатдошим Мирумар ака бундан олти аср илгариги воқеаларни хаёлидан қайта гавдалантираётганини сездим. Унинг манглайидаги чизиқлар кўпайгандай бўлди. Ўсиқ қошлари бир-бирига туташгандай...

.... Соҳибқирон ер юзида адолат ўрнатиш учун юриш қилганида ҳамиша Самарқанддан нон келтириб тановвул қиларкан. Бир сафар хос новвойини ҳам ўзига ҳамроҳ қилибди. Борган жойига тандир қуришибди. Тандир оқартирилиб, нон ёпилибди. Новвой ҳар қанча маҳоратини ишга солиб ҳаракат қилмасин натижа ўйлаганча чиқмабди. Нон Самарқанддагидай ширин эмасмиш, оғизда қаймоқдай эриб кетмасмиш...

Теглар:#2013/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782