Юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, ўзи қизиққан соҳа бўйича етук мутахассис бўлиб, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бугунги кунда Бухоро қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ёшлари ҳам ана шундай қулайликлардан самарали фойдаланиб келмоқда.
Коллежимизнинг қурилиш ва пардозлаш ишлари йўналишида бир неча йилдан буён ўқувчилар таҳсил олишади. Унда замонавий қурилиш технологияларидан самарали фойдаланадиган мутахассислар тайёрланади. Ўқувчиларимиз бугунги кун талабини инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилган дарсларда мозаика, мармар билан ишлаш, пардозлаш сир-асрорларидан бохабар бўлаяптилар.
Бу борада бўлажак усталаримизга “КНАУФ Бухара гипс” Германия – Ўзбекистон қўшма корхонаси ҳузуридаги “КНАУФ” ўқув-консультатив маркази яқиндан кўмакдош бўлаётир. Мазкур корпорация жаҳоннинг 140 дан ортиқ давлатида ўзининг заводлари, ўқув-консультатив марказлари билан машҳур. Когон туманида жойлашган “КНАУФ” ўқув маркази ҳам ўқувчиларимизнинг севимли масканига айланиб улгурган. Коллежимиз ўқувчилари бу корхонада амалиёт ўтайдилар. Бу эътиборнинг натижаси ўлароқ, ўтган йилги икки нафар битирувчимиз “КНАУФ”да ҳамда вилоятимиздаги турли корхоналарда ўз соҳаси бўйича фаолият юритаётир.
Коллежимиз анъаналарига мувофиқ халқаро, республика ёки ҳудудий танловларда қатнашиш учун ўқувчиларимизнинг салоҳиятини мутахассисларимиз томонидан тузилган тестлар, амалий топшириқлар воситасида синовдан ўтказамиз. Бу албатта ўз натижасини кўрсатаяпти. Ўқувчимиз Умид Нарзуллаев ўтган йилда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтган “Қуруқ усулда қурилиш ва пардозлаш” ишлари бўйича касб-маҳорати кўрик-танловида II ўринни эгаллади. Шунингдек, республика миқёсидаги касб-маҳорат кўрик-танловида бизнинг ўқувчиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Бунинг натижасида Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган танловга йўлланмани қўлга киритиб, у ерда МДҲ давлатлари ўртасида III ўринни эгаллашди. Яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қуруқ усулда қурилиш” кўрик-танловида Санжар Қўчқоров ва Бехруз Тўхтаев ҳам I ўрин соҳиби бўлди.
– Бу танловда иштирок этиш ва унда ғолибликни қўлга киритишни ва шу орқали коллежимизда ўзимнинг кичкина ғалабам билан эсда қолишни жуда хоҳлаган эдим. Ватанимизга фойдам тегадиган касб устаси бўлиш азалий орзуим, – дейди Санжар Қўчқоров.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
