Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Қасамёд

15.01.2015
52 марта ўқилди
Қасамёд

(ҳикоя)

Ҳарбий шаҳарчанинг Марказий майдони байрамона кўринишда. Аскарлар майдон узра саф тортган. Зуҳриддин ҳам шу сафнинг иккинчи қаторида қасамёд қабул қилиш учун шай турибди. Унинг хаёлидан бир зум дадасининг “Йигит киши бировга қарам бўлмаслиги учун ҳамиша ҳалол меҳнат қилиб ўзини-ўзи таъминлай олиши шарт”, – деган сўзлари кечди.

Дарҳақиқат, зуваласи меҳнатда пишган Зуҳриддиннинг қўли гул. Яхшигина пазанда. Ҳарбий хизматга чақирилгунича тоғасининг ошхонасида турли мазали таомлар тайёрлашни ўрганди. Малакали ошпазларга шогирдликка тушди, ошхона тутумини ўзлаштирди. “Бир йигитга етмиш ҳунар оз” деганларидек, сартарошлик ҳунарини ҳам қунт билан эгаллади. Унинг она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ учун отланганини оиласидагилар мамнуният билан қабул қилди. Айниқса, дадасининг қувончини кўзларидан ўқиган йигитнинг қалбини бир зум ҳаяжон босди.

Хуллас, у ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар билан ҳужжатларни тайёрлашга киришди. Дастлаб туман Мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиш жараёни Зуҳриддин учун қийин кечди. У шифокорлар тавсияси билан поликлиника шароитида саломатлигини тиклади. Сўнгра вилоят Мудофаа ишлари бошқармасида ҳам мутахассис-ҳарбийлар кўригидан ўтган йигитга фанларни яхши ўзлаштиргани, газета ва журналларни тинмай мутолаа қилгани ҳал қилувчи тест синовларида қўл келди.

Ниҳоят барча синовлар тугаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар қатори Зуҳриддинга ҳам ҳарбий кийим кийиш насиб этди. Унинг чексиз қувончи юзу кўзида акс этиб турарди. Айниқса, вилоят раҳбарлари, фахрийлар, ота-оналарнинг уларга оқ йўл тилаб ҳарбий хизматга кузатиши ўзига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб она Ватан олдидаги йигитлик бурчига содиқ қолишга ундар эди.

Бўлажак ҳарбийлар поездларга чиқиб ҳарбий қисмларга йўл олишди. Йўлда бир-бирлари билан танишиб содиқ дўстларга ҳам айланишди. Ҳарбий қисмга етиб келиб бир ой давомида ҳарбий Низомни, ички интизом талабларини, кундалик тартиб ҳамда взвод бўлиб қуролсиз ва шахсий қурол билан марш остида сафда юришни обдон машқ қилди. Бу ишда кичик командирларнинг эринмасдан қайта-қайта ўргатиши, тушунтиришлари ҳарбий йигитларни бир-бирига дўсту қадрдон бўлиб машқ қилишга ундар эди. Бирор аскарнинг сафда нотўғри қадам ташлаши сафни бузиб қўйиши ҳеч гап эмасди.

Тинимсиз меҳнат муваффақиятлар сари етаклайди. Буни ич-ичидан ҳис этган Зуҳриддин ҳамиша олдинги сафда бўлишга интилди. Берилган ҳар қандай топшириқни виждонан бажарди. У дўстлари орасида туриб, минбар атрофида ота-оналар учун ҳозирланган ўриндиқлар ёнида тик турган буваси, дадаси ҳамда тоғасининг уни ҳам тик туриб кузатаётганини, уларнинг имо-ишораларидан аяси ва бувисининг ҳам ўтирганлар орасида эканлигини англади.

Ширин ўй-хаёллар оғушидаги Зуҳридинни тантанали марш садолари ўзига келтириб, бир зумда сергак тортди. У ҳам барча сафдош дўстлари қатори қасамёд қилар экан, дилининг туб-тубидан шу юрт фарзанди эканлиги, унга ҳамиша содиқ қолаётганидан беҳад мамнунлигини ҳис этиб турарди.

Теглар:#2015/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782