Биз бугун деярли ҳар дақиқада турли мусиқаларни тинглаймиз. Аслида мусиқа ҳақиқий мўъжизанинг ўзи! Аммо, сиз қандай мусиқа ёки қўшиқни тинглаб дам оласиз? Бу саволга кўпчилик у қадар аҳамият бермаслиги мумкин. Аммо, куй-қўшиқ инсоннинг руҳий мувозанатини аниқлаб беради.
Ҳар бир организмда акс эттириш ҳодисаси бўлади. Сизнинг юрак уриш, нафас олиш ритмингиз бошқаларникидан фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун кишилар турли мусиқаларни тинглашади. Сизга ёққан қўшиқ дўстингизга манзур бўлмаслиги мумкин.
Маълум бўлишича, оғир ва сокин мусиқани хуш кўрадиганлар феъл-атворида вазминлик кузатилади. Тезкор темпдаги мусиқаларни шошқалоқ, қувноқ одамлар кўпроқ тинглашади. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, киши мусиқани қайси мақсадда тинглаётгани ҳам ўта муҳим. Ҳар қандай вазмин одам ҳам дўстлар даврасида қувноқ рақс тушиш учун шўх қўшиқларни мазза қилиб эшитади. Ёки аксинча фаол инсон кун бўйи ишлаб чарчагани учун кечки пайт сокин мусиқаларни тинглаб ҳордиқ олиши мумкин.
Мусиқа билан мусиқанинг фарқи бор. Аввало, сиз тинглаётган мусиқа замонавий компьютер воситасида яратилганми ёки ҳақиқий мусиқа асбобларда ижро этилганми шунисига эътибор беринг. Ҳақиқий куй-қўшиқ киши саломатлиги ва руҳиятига ижобий таъсир ўтказади. Психологларнинг текширувлари орқали шу нарса маълум бўлдики, бирор шўх қўшиқни бир неча маротаба тинглайдиган одамни кайфияти ўша вақтда хушчақчақ ва турғун бўлади. Аксинча, маҳзун тароналарни кетма-кетликда эшитаётган бўлса, у ҳолда ўша киши тушкун кайфиятдан чиқа олмаганлиги ошкор бўлади. Атрофдагиларга халақит берадиган даражада баланд, зарблари ўта тезлашган мусиқани тинглаётган кишининг ички руҳий ҳолатида зиддият борлиги аниқланган.
Буни қарангки, умуман мусиқа тинглашга эҳтиёжи бўлмаган кишилар ҳам учраб тураркан. Бундай инсонлар ўта қобилиятли бўлиб, ўз ҳис-туйғуларини ошкор этишни хоҳламайдилар. Одамнинг ёши ҳам мусиқага бўлган эҳтиёжни белгилаб беради. Ёшлар шўх қўшиқларни тинглашса, кекса ёшдагилар сокин куйларни хуш кўрадилар. Мусиқанинг киши хотирасига ҳам ижобий таъсири бор экан. Кўп мусиқа тинглайдиган одам оҳангни биринчи нотасиданоқ охиригача ёдлаб олади. Шу тариқа кишининг ҳам хотираси кучли бўлади, ҳам эстетик диди юксалади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
