Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида “9-май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Инамова иштирок этиб, барчани улуғ байрам билан қутлади. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Феруза Абдураҳимова раҳбарлигидаги “Сўғдиёна” халқ чолғулари миллий камер оркестри жамоаси томонидан ижро этилган ранг-баранг концерт дастури ҳамда санъат оламига эндигина кириб келаётган Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқич талабаси Алексей Сабиров томонидан ижро этилган, халқимиз қалбидан жой олган қўшиқлар отахон ва онахонларнинг қалбига қувонч улашди.
– Бугунги тадбир бизга байрамона кайфият улашди. Бунинг учун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда “Сўғдиёна” халқ чолғулари миллий камер оркестри жамоасига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Биз турмуш ўртоғим Геннадий Стай билан шу даргоҳда тўрт йилдан бери яшаймиз. Ҳар сайл ва байрамларда улар биздан хабар олишади, – дейди Татяна Юн.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятБолажон
Болажон дейилса – табассум тайёр, Меҳру шафқат тайёр, тараҳҳум тайёр. Алла айтар ҳатто камгап аёл ҳам, Болажон дейилса – такаллум тайёр. Абдулла ОРИПОВ, Ўзбекистон халқ шоири
Тиббий сабоқларҚИЗ БОЛА ГУЛДЕК НОЗИК: унга алоҳида меҳр ва эътибор керак
Оилада фарзанд дунёга келгач, ота-онанинг масъулияти бир неча баробар ортади. Айниқса, қиз болани соғлом ва баркамол этиб камолга етказиш ниҳоятда эътибор талаб этадиган вазифадир.
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
СпортБолажонларга шодлик улашиб...
Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга
