Куйнинг ўзига хос сеҳри бор. Унинг ёқимли оҳанглари кишини мафтун қилмай қўймайди. Ҳар гал мусиқани тинглаганимда ёки ижро этаётганимда юрагим завққа тўлади. Шунингдек, вужудимни аллақандай масъулият, ҳаяжон эгаллайди. Гўё катта саҳнадаману, мени минглаб томошабинлар кузатаётгандек бўлади. Устозим Жасур Жуалиев менга кларнет чолғу асбоби бўйича сабоқ бераётганида, “мусиқани жон қулоғинг билан тингла, ижроинг дилдан бўлсин. Зеро, юракдан сидқидилдан қилинган меҳнат албатта ўз самарасини беради”, деган эди.
Бир куйни маромига етказиб чалмагунимча устозим билан соатлаб қайта-қайта ижро этишга тўғри келарди. Машғулотларга бироз эътиборсиз бўлсам, устозим: “Ўз тақдиринг ва орзуларинга бефарқ бўлма. Ахир унга эришмоқ учун сенда имкониятлар бисёр”, деган эди. Чиндан ҳам ҳозирда билим олиш ва ўз иқтидорини намойиш этиш учун мен ва тенгдошларимда кўплаб имкониятлар бор. 2011 йили мусиқа мактабимизнинг капитал реконструкция қилиниши биз ўқувчиларни жуда қувонтирди. Таъмирдан чиққан кенг ва ёруғ синф хоналари, янги ва замонавий чолғу асбоблар билан жиҳозланган машғулотлар хонаси бизга улкан туҳфа бўлди. Мактабимизнинг қатор ўқувчилари кўплаб нуфузли танловларда юксак муваффақиятларга эришиши ана шундай шарт-шароитда олиб борилган таълим-тарбиянинг амалий натижасидир. Шу қатори мен ҳам Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда нуфузли ўринлардан бирини эгаллаб халқаро мусиқачилар эътирофига сазовор бўлдим. Бу эса мени янада руҳлантириб юборди. Кейинги муваффақиятимга замин бўлди. 2014 йил май ойида Сочи шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги танловда кларнет ижроси бўйича биринчи ўринни эгалладим. Устозларим, оила аъзоларим муваффақиятимдан шодланишса, мен Ватанимнинг яратиб берган имкониятларига ўз жавоб сўзимни айта олганим учун юракдан қувониб кетдим. Жорий йил мен ва мактабимизда таҳсил олаётган дўстларим учун омадли келди. Шу йилнинг апрель ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда биринчиликни қўлга киритдим. Май ойида Истамбул шаҳрида ўтказилган халқаро танловда таниқли композитор И. Баранинг “Сол Минор” асари ижроси учун биринчи ўринни топширишди. Юртимизга ёруғ юз билан қайтдик. Барча бизларни қувонч билан кутиб олди. Қўлга киритган муваффақиятларимизни қадрли билиб Ватанимиз биз каби ёшларга истаган таълим даргоҳларига имтиёзли кириш ҳуқуқини берди. Бу эса ёшларга улкан рағбат бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
