Янги йил айёми Хива шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи тарбиячи ва тарбияланувчилари учун қўша-қўша қувончлар олиб келди. Меҳр маскани раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Вера Борисовна Пак бу гал нафақат байрам қутловларини, балки келин саломларини ҳам қабул қилиб олди. Бу ерда тарбияланиб, катта ҳаётга йўлланма олган Амирбек, Умарбек, Хушнудбекларнинг ҳаёт йўлдошлари –Султонпошша, Мафтунахон, Дилбархонларинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу бахт кечасига меҳр масканида тарбия топаётган ўн уч нафар ўғил-қизнинг мучал тўйлари ҳам никоҳ кечасига, янги йил шодиёналарига уланиб кетди.
Ёшларнинг унутилмас онларини муносиб нишонлаш учун Урганчдаги “Алъбиазим” корхонаси ҳомийлигида тўй дастурхони ёзилди. Чор-атроф байрамона безатилди. Хива тумани ҳокими Д. Аллақулиев бахтли онларнинг соҳибларини самимий муборакбод этиб, эзгу-истаклар билдирди. Устоз педагог, Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Маҳмудова янги ҳаётга, бахт остонасига қадам қўяётган келин-куёвларни табриклади. Буюк мамлакатимизга муносиб фарзандлар ва намунали оила бўлишга чорлади.
“Меҳрибонлик” уйи директори, Ўзбекистон Қаҳрамони В.Пак ёшларнинг бошини қовуштириб, савоб ишга бош қўшган меҳри дарё инсонларга, ҳомий ташкилотларга самимий миннатдорлик билдирди.
Онахон давра тўрида ял-ял яшнаб, она юртга, устозларга таъзим қилаётган фарзандларига қарата: – “Ҳаёт йўлларингизда, Сизларга оқ йўл тилайман, азиз ўғилларим, қизларим! Сизларнинг бошингизни силаган, гуллаб-яшнаётган юртимизга гужумдек соя, узумдек мева бергайсизлар!” – деди табрик сўзида кўзларида қувонч ёшлари билан.
Бу барча-барчанинг айни пайтдаги дил изҳорлари бўлди. Беихтиёр мамлакатимиз Президентининг қуйидаги сўзларини эсладик: “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак”. Дарҳақиқат, эзгу ишлар билан бошланган йил қутлуғ келгусидир!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
