Яқинда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси залида “Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот” мавзусида кўргазма ташкил этилди.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ва Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва у асосида ишлаб чиқилган Дастурга мувофиқ ташкил этилган кўргазманинг очилишида музейлар раҳбарлари, ёш ҳунармандлар, рассомлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, халқаро санъат фестиваллари ва спорт мусобақалари ғолиблари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ҳожиматов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида миллий маданиятимиз ва санъатимизни равнақ топтириш, маънавият масканлари ҳисобланган музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улардаги нодир ашёлар, осори-атиқаларни сақлаш, ўрганиш, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар мустақил ва соғлом тафаккурли, юксак маънавиятли авлодни камолга етказишдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Кўргазмада музейларда сақланаётган бетакрор экспонатлар, фото ва тасвирий санъат намуналари, ёш уста, ҳунарманд ва меъморлар асарлари, каштадўзлик, миниатюра, заргарлик буюмлари кенг намойиш этилди. Шу билан бирга, уста кулол, ҳунарманд ва моҳир рассомлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. Яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимизнинг дунёдаги нуфузи янада ортишига муносиб ҳисса қўшаётган иқтидорли, ижодкор ва спортчи ёшлар билан суҳбатлар уюштирилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодАЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ
Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
