Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚАДРДОН ҚУШЛАР

29.03.2013
84 марта ўқилди
ҚАДРДОН ҚУШЛАР

Зангори само баг'рида сузаётган бир парча оқ булут о'зидан хиёл пастда ҳалинчак солиб учаётган бир гала қалдирг'очларга ҳавас билан термулади. О'з тилида нималарнидир вижирлаётган баҳор элчилари чор-атрофга Навро'зи олам шодлигини улашади. Галадан ажралган бир жуфт қалдирг'оч ҳовлида гир айланиб айвон устунига яқин симёг'очга келиб қо'нишди. Уларни кузатиб турган о'спириннинг ко'злари севинчдан порлаб кетди.

– Ву-й-й, ур-р-э-э! Бувижо-о-н, қаранг қалдирг'очларим яна қайтиб келишибди, – шодланиб чапак чалади Акбаржон, айвон саҳнида гул уруг'ини саралаётган бувисини қучоқ­ла­ганича.

– Об-бо омон булгурей, келади-да, уясини бузмай асраб тур­ганингдан кейин келмай қаёққа ҳам боришади, – деганича жилмайиб набирасининг елкасига қоқади, Гулзода буви.

Қалдирг'очлар о'тган йили қуришган айвон устунидаги қадрдон уяларининг у ён-бу ёнидан учиб о'тишиб, яна учиб кетишди.

– Бувижон, нега қалдирг'очлар уяларига қо'нишмади, улар биздан хафа бо'лишдими? – дея со'ради чапак чалиб учқур қушларни чорлаётган Акбаржон бирдан хомуш тортиб.

– Ё'г'-э-э қарог'им, қал­дирг'очлар ақлли қушлар, улар қишки ёг'ин-сочин сабаб уяларини у ер бу ерини ко'чиб тушганини ко'риб тузатиш учун режалар тузиб учиб кетишган. Ко'расан ҳали замон вижирлаб қайтиб қолишади.

Бувисининг со'злари сабаб Акбаржоннинг қалбида умид учқунлари алангаланиб, сабрсизлик билан қалдирг'очларини кута бошлади. Аммо улардан дарак ё'қ.

Кеч тушиб, қуёш ётог'и сари ог'а бошлади.

– Акбаржон, ҳо Акбаржон, кел о'г'лим овқатинг совийди, – ойисининг қайта-қайта чорловидан со'нг қушларини кута-кута тоқати тоқ бо'лган болакай секин о'рнидан туриб ҳафсаласизлик билан дастурхон бо'йига келиб оила даврасига қо'шилди.

– Ҳа полвон, нега қовоқ солиб олдингиз?, – о'г'лининг индамай бош эгиб о'тирганини ко'риб со'райди дадаси Азамат ака.

– Акбаржоннинг қалдирг'очлари қариндошлариникига меҳмонга кетишган чог'и уяларига қайтишмади, шунга набирам хуноб бо'лаяпти, – набирасидан аввал жавоб берди Гулзода буви.

– Эй-й-й, Акбаржон нега кам гап бо'либ қолди десак, гап буёқда эканда, гапга

қо'шилди Асрор бобоси, кулимсираб. – Бувинг то'г'ри айтаяпти, мана сен холангни , тог'ангни, амакиларинг аммаларингни ко'ргани тез-тез бориб турасан. Қалдирг'очлар ҳам қариндошларини сог'инишади-да. Бундан асло хафа бо'лма, мана мени айтди дейсан эртага ёки индинга улар албатта уяларига қайтиб келишади.

– Ростданми бобожон? – бир зумда қошиқдаги овқатни шоша-пиша ог'зига солган Акбаржоннинг юзу ко'зига табассум югуради.

– Рост бо'лганда қандоқ, гапимга ишонавер болам. Бу қалдирг'очлар қадимги қушлар, бу иссиқсевар қушлар одамларсиз яшай олмайди. Шу боис ҳам ҳар баҳор узоқ о'лкалардан юртимизга ташриф буюриб, қадрдон уялари томон ошиқади. Айниқса, Навро'зи олам сепини ёйган маҳали қурган янги ёки тузатган эски уяларида шодон яшаб, бола очиб учирма қилишади. Бу хушёр ҳамда меҳнацевар қушларнинг та'рифига со'з ожиз. Тунов куни қо'шни маҳалладаги икки-уч нафар болакайлар уларга тош отаётганини ко'риб қолиб, уларни ёнимга чорлаб роса тушинтирдим. Бундай ёмон одат ҳеч кимга ярашмаслигини, одобли болалар қушларга озор бермаслигини айтдим. Улар хулоса чиқаришди чог'и, бошларини эгиб чурқ этмай қолишди.

Бобосининг гапларини тинг­лаётган Акбаржон ҳам шу пайт қушларга озор бераётган болаларни ич-ичидан ёмон ко'риб кетди.

Кечки овқатдан со'нг ҳамма о'з хонасига кириб дам олишга чог'лана бошлаганида Акбаржон секин дераза пардасини ко'тариб ташқарига ко'з тикди. Унинг нималарни о'йлаётганини тушунган ойиси, “о'г'лим кел сенга қалдирг'очлар ҳақидаги эртакни о'қиб бераман. Эрталаб турганингда улар албатта уйимизга қайтиб келишади”, – деди.

– То'г'ри айтасиз ойижон, менимча улар бобо ва бувисини, тог'аларини ко'ргани кетишган бо'лишса керак, меҳмонга борган жойларида ухлаб қолишган. Эҳ, тезроқ тонг ота қолсайди. Ойисининг о'қиб берган эртаги тугар-тугамас уйқуга кетган болакай тушида ҳам қадрдон қушларини қайтаётганини ко'рди.

Уфқ оқариб салқин саҳар сеп ёя бошлади. Айвон устуни ёнида уясига гоҳ қо'ниб, гоҳ яна вижирлаб учиб кетаётган қалдирг'очлар тумшуг'идаги лойни уянинг устки қисмидаги ёмг'ир ювган жойига ёпиштириб кетишар, буни ко'риб Акбаржонниг қувончи ичига сиг'мас эди...

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782