
Яқинда Бухоро шаҳрига борадиган бўлдим. Юкларимни текширувдан ўтказиб, чиптамда кўрсатилган вагон томон одимладим.
Поезд манзил томон қўзғалди. Кичкиналигимдан узоқ йўлга чиқдим дегунча, хаёл сураман. Тарки одат амри маҳол деганларидек, яна хаёлга толдим...
Болалигимда ёзги таътил бошланиши билан бувижоним қариндошларимиз ҳолидан хабар олиш мақсадида Тошкентга йўл оларди. Бир гал улар ҳамроҳликка мени танладилар. Хурсанд бўлганимдан, сафарга ҳозирлик кўра бошладим. Поездда узоқ жойга бориш барча болалар каби менга ҳам мароқ бағишлар, бувижонимни йўл-йўлакай саволларга кўмиб ташлаш ҳақида ўйлардим.
Эсимда вокзални темир панжаралар билан ўралган қисмида поезд келишини юзлаб инсонлар кутмоқда. Бувижоним қўлларидаги оғир сумкаларини бир четга қўйиб, панжара остидаги бетонга амаллаб жойлашдилар-да, кўзларини мендан узмай, кузатиб турдилар. Поезд йўли ҳеч қандай тўсиқлар билан ҳимояланмагани сабаб, ёш болакайларнинг темир йўлга чиқиб кетиш ҳоллари тез-тез кузатиларди.
Ёзнинг чилласи бўлгани сабаб ҳаво иссиқ. Бола эмасманми, бир ерда ўтирмай, ўйинқароқлик қилганим боис, роса чанқадим. Бувимга “сув олайлик, сув, сув...” дея инжиқлик қиламан. Юкларга бир қур назар ташлагач, улар меҳрибонлик билан, “ҳа, майли юрақол болам...” деди. Биргалашиб узоқ дўконга йўл оламиз. Сув олаётган пайт, поезднинг вокзал ҳудудига кириб келгани ҳақида хабар топдик. Шошганча юкларни кўтариб, бир амаллаб вагонга чиқиб олдик.
Поезд жойидан қўзғалгач, энди ҳаммаси ортда қолди, деб ўйлаб қанчалик хато қилганимни бироз ўтиб тушундим. Куннинг тиғиданми, чиптасиз йўловчиларнинг кўплигиданми вагон ичида нафас олиб бўлмасди. Бувижонимнинг “йўл азобида, болам...” деган гаплари қулоқларим остида жаранглайди. Мен кутган, севиб ўқиган эртаклардаги сафар завқи қаёқда дейсиз...
Вагон назоратчисининг, “Қандай ичимлик ичасиз?” дея берган саволи хаёлларимни тарқатиб юборди. Унга ажабланиб қараганимни сезгач, ичимликлар рўйхати ёзилган китобни узатиб, қўшимча қилди, – “Марҳамат, истаганингизни танланг”.
Поезд манзилга етиб келди. Вагондан тушдим-у вокзалдан таралаётган оппоқ нурдан кўзларим қамашди. Гўё бу нур тинчлик, омонлик зиёсидек қалбимда порлади. Шу дамда юрагимда фахр ҳисси жўш урди.
Қаршимда замон талаблари даражасида реконструкция қилинган, бир вақтнинг ўзида 300 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган муҳташам Бухоро вокзали қад ростлаб турарди.
Мажмуа ён-атрофини кўздан кечирарканман, йўловчилар учун жаҳон андозаларига мос шароит яратиш мақсадида, кенг, кўркам, ёруғ кутиш зали, чиптахоналар, она-бола, тиббиёт хоналари барпо этилганининг гувоҳи бўлдим. Болалик хотирамдаги бувижоним ўтирган бетон “ўриндиқ”лар билан қизиқдим. У жойда шаҳар меҳмонларини кутиб олиш ва кузатишга мўлжалланган зал қурилганини кўриб, ҳайратим янада ортди. Ҳаяжонимни сезган ҳамроҳим сўз бошлади.
– Қизим, ҳайрон қоляпсиз-а?! 2011 йилда Тошкент – Самарқанд йўналишида “Афросиёб” тезюрар поезди қатнови қўйилганини эшитганимда жуда хурсанд бўлган эдим. Яратганга шукр, эндиликда ушбу поезд бизнинг навқирон шаҳримизга ҳам қатнай бошлади, – дейди Бухоро шаҳар болалар шифохонаси шифокори Муҳитдин Пардаев.
Дарвоқе, мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” электр поездининг илк қатнови амалга оширилди. Авваллари поездда Тошкентдан Бухорога етиб олиш 7-8 соат вақт олган бўлса, эндиликда бу муддат 3 соату 20 дақиқани ташкил этаётгани, барчани бирдек қувонтирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур йўналишдаги темир йўл 259 километр масофага тенг. Ўтган йили Самарқанд – Бухоро темир йўл линияларини реконструкция қилиш, янги пўлат излар ётқизиш ҳамда электрлаштириш ишлари бошланди. Умумий қиймати қарийб 400 миллион АҚШ доллорини ташкил этувчи мазкур лойиҳа қисқа муддатда – 16 ойда амалга оширилди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу линиянинг фойдаланишга топширилиши натижасида темир йўл участкасининг ўтказиш имконияти 36 фоизга ошиб, эксплуатация ҳаражатлари 36 фоизга камайди. Мазкур йўналишда 200дан ортиқ иш ўрни яратилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
