Ўзбек халқ оғзаки ижодининг бой мероси достончилик жанри билан болаларни яқиндан таништириш замирида эндигина дунёни англаётган мурғак кўнглида ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириш мужассам. Зеро, асрлар давомида сайқалланиб келаётган ушбу миллий меросимиз бой ўтишимиз, миллатимизнинг самимий руҳияти ва феъл-атворини тараннум этиб келади.
Қадимдан бизгача етиб келган “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Ёдгор”, “Кунтуғмиш”, “Маликайи айёр”, “Рустамхон” каби достонлар ўзининг содда тили, равонлиги, халқчил сўз ва иборалардан яралганлиги боис ўқувчи онгги-шуурига осон сингади. Киши руҳиятига ижобий таъсир этади. Достонларда сўзларнинг қўлланилиши шу қадар дилга яқианки уни тинглаганингизда беихтиёр қаҳрамонлар кўз ўнгингизда бор бўйи-басти билан номоён бўлади. Ўйноқи сўзлар ва тасвир этиш услуби хилма-хиллиги боис асарни такрор ва такрор ўқиганингизда ҳам яна қўлга олсангиз мутолаа этишга шошиласиз. “Достон” сўзи форс тилидан олинган бўлиб, “қисса”, “ҳикоя”, “тарих” маъноларини ифодалайди.
Достонни бахшилар куйлайдилар. Бахшилар эса ўз устозларидан махсус достончилик сирларини ўрганган санъаткорлардир. “Бахши” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да кўрсатилганидек донишманд, достонларни куйловчи каби маъноларни англатади.
Ўзбек достончилигида достон куйлаш анъанаси қадимда уч йўналишда ривожланган. Биринчидан, Булунғур, Нарпай, Шаҳрисабз, Қамай, Шеробод, Жанубий Тожикистонда яшовчи ўзбек-лақай достончилик мактабларида дўмбира чертиб якка ҳолда, бўғиз овоз билан ижро этилган. Иккинчидан, Хоразмда тор, дутор, ғижжак, гармон, буламон, қўшнай, доира жўрлигида баъзан якка, баъзан жуфт ҳолда, очиқ овоз билан ижро этилган. Учинчидан, Фарғона водийсида дутор жўрлигида очиқ овозда айтилган. Шубҳасиз, ўзбек достончилигида кенг тарқалган ижро усули дўмбира жўрлигида бўғизда достон айтиш ҳисобланади.
Булунғур достончилигида қаҳрамонлик достонларини ижро этиш кўпроқ амалга ошган. Фозил Йўлдош ўғли ижросидаги “Алпомиш”, “Ёдгор”, “Юсуф билан Аҳмад”, “Маликайи айёр” каби достонлар ёзиб олинган. “Алпомиш” достони халқ ижодидаги энг мукаммал асар сифатида бутун дунё фолклоршунос олимлари томонидан тан олинган. Нарпай достончилигида Ислом шоир Назар ўғли ижоди алоҳида ўрин тутади. У “Орзигул”, “Соҳибқирон”, “Эрали ва Шерали” каби достонларни маромига етказиб ижро этган. Шунингдек Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош, Пўлкан шоир каби бахшилар куйлаган қатор достонлар халқнинг бой меросига айланган.
Хоразмда аёлларнинг достон айтиши ҳам кенг тус олган эди. Биби шоира, Хонимжон халфа, Ожиза, Онажон Сафарова, Назира Собирова Хоразм достонларини куйлашда етук бахшилар қаторида муносиб ўринга эга бўлган.
Нафақат алла, эртак тинглаб балки қадимий халқ достонларини ҳам тинглаб улғайган боланинг дилида албатта ўзи туғилиб ўсган заминига меҳр, қаҳрамонлик, жасурлик, тўғрисўзлик, қатият, журъат каби инсоний фазилатлар барқ уриб гуллайди. Зеро ушбу боғлар эртамизнинг безавол боғлари бўлиб улғайиши шубҳасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларCоч илдизининг мустаҳкам бўлишини истайсизми?
Одатда соч толалари қуруқ, ёғли ёки мўътадил бўлади. Агар сочни ювганингиздан икки-уч кун ўтибоқ кирланиб қолса, демак у ёғли. Сочларингизни ҳафтасига икки марта ювиш етарли бўлса,
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
