Оппоқ қорлар оғушида эшик қоқиб келаётган “Янги йил”ни орзиқиб кутган болажонларнинг шодлиги оламни тутади. Чунки, турли ўйинчоқлар билан безатилган ўрмонлар маликаси ям-яшил арча атрофидаги қизиқарли томошалар, қўшиқ ва рақслар гулдастаси ҳар бир бола қалбига завқ-шавқ бағишлайди.
29 декабрь “Туркистон” саройида ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбири ҳам ана шундай қувончлар оғушида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу шодиёналарда имконияти чекланган, ота-онаси қаровисиз қолган болалар, “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларига улашилаётган совға-саломлар уларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир намунасидир. Тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Sen yolg'iz emassan” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу байрам тадбири билан боғлиқ саҳна кўринишлари “Томоша” болалар шоу гуруҳи томонидан тайёрланди. Маданият ва спорт ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ҳамкорликда байрам тадбирига болаларни тизимли келиб-кетишлари учун барча шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан болажонлар учун тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 14 номдаги ширинликлардан иборат қарийиб 11000 дона совға тайёрланди. Мазкур совғалар диёримизнинг турли вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига автотранспортлар ва “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг самолётлари орқали куни кеча болажонларимизга етказиб берилди.
“Президент арчаси” тадбирларида “Меҳрибонлик уйлари” ҳамда Болалар шаҳарчалари, “SOS-болалар маҳалласи”, “Гўдаклар уйи”, “Оилавий болалар уйлари”, “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, маҳаллалардаги 3 ёшдан 15 ёшгача ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси ҳамда Божхона қўмитаси ходимларининг фарзандлари- жами 9829 нафар болалар иштирок этишади. Байрамлар ярашган юртимизда ҳар бир бола меҳр ва эъзоздадир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
СиёсатМамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади
Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру
Сиёсат“InnoWeek.Uz-2019” инновацион ғоялар ҳафталиги
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзэкспомарказда “Future Foresight” Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида семинар тренингининг очилиши бўлиб ўтди
