Юртимизнинг ҳар бир гўшасида янги йил шукуҳи. Безатилган ям-яшил арча ранг-баранг чироқлар билан янада тароватли бўлиб кўринмоқда. Кўча-кўйда байрамона кайфият ҳукмрон. Айниқса, болажонларнинг юзу кўзидаги табассум ва қувончни кўриб юрагингиз энтикиб кетади. Бу юртнинг боласига бўлган ишонч ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Зеро, болажонлар келажакнинг ҳақиқий ворислари саналади. Шунинг учун уларнинг хурсандчилиги ва шодон кулгиси жамийки бойликлардан аъло ва қадрли.
Ватан бугунги кун истиқлол боласини янги йил совғалари билан қутламоқда. Бундай ғамхўрлик ва эътиборнинг бир намунаси сифатида анънавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Президент арчаси” тадбирини эътироф этиш ўринлидир.
Мазкур тадбирни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги ва “Sen Yоlg’iz Emassan” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси ҳамкорлигида “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма буйруқ қабул қилиниб муайян ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча “Туркистон” саройида ўтказилган “Президент арчаси” тадбирида “Томоша” болалар гуруҳи томонидан “Меҳримизда сеҳримиз” саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирларда “Меҳрибонлик” уйлари ва Болалар шаҳарчалари, “SOS – болалар маҳалласи”, Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйлари, “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, маҳаллалардаги 3 ёшдан 15 ёшгача ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси ҳамда Божхона қўмитаси ходимларининг фарзандлари иштирок этди. Мазкур байрам шодиёнаси болажонларга олам-олам шодлик улашди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
