Ўзбек халқи – болажон халқ. Юртимизда фарзанд тарбиясига азалдан муҳим аҳамият қаратиб келинган. Гўдакликданоқ уларга яхши таълим-тарбия бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда. Бу, нафақат ота-онанинг, балки билим масканлари, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг ҳам асосий вазифасидир.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган 236-мактабгача таълим муассасаси (МТМ)да ҳам бу каби ишлар изчиллик билан йўлга қўйилган.
Муассаса ҳовлисидаги гўзал манзара кишини болаликнинг беғубор онларига етаклайди. Ораста майдончада эртак қаҳрамонларининг ҳайкалчалари, турфа гуллар эртаклар оламига бошлаб кирса, болажонларнинг шўх-шодон қийқириғи, кулгусида бахт нашидаси уфуриб туради.
– МТМлар ўртасида ўтказиладиган турли тадбирларда муассасамиз фаол қатнашади, – дейди мазкур муассаса мудираси Валида Муҳаммедова. – Республика миқёсидаги “Иқтидорли болалар”, “Олтин хумо”, “Соғломжон-полвонжон” каби мусобақаларда фахрли натижаларга эришдик. Тарбиячиларимиз ҳам бу борада фаол. Муассаса иккинчи уйимиз. Ўз болаларимизга қандай меҳрибон бўлсак, тарбияланувчиларга ҳам шундай муносабатдамиз. Уларнинг ҳар бир машғулотларини кузатиб бораман.
Маълумки, мактабгача таълим муассасаларига қабул Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007-йил 25-октябрдаги “Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Машғулотлар давомида тарбиячилар болаларга нутқни ўстириш, сўзларни равон айтишни ўргатадилар. АКТ кўргазмали қуроллари орқали тасаввурни кенгайтириш, табиатга сайр, атроф-муҳитга меҳр, ҳайвонот ва ўсимлик олами билан танишиш, уларни севиш ҳамда зарар етказмаслик ҳақида сабоқ берилади. Тарқатма материаллар дарсида топқирлик, ҳозиржавоблик қобилиятлари чархланиб, топишмоқ, мақол, тез айтишлар ёд олинади. Замонавий технологиялар асосида олиб бориладиган компютер сабоқлари орқали болаларнинг яратувчилик қобилияти шакллантирилади.
– Ҳафтада икки марта ўтказиладиган соғломлаштириш машғулотларида бадиий гимнастика элементлари ўргатилади, – дейди тарбиячи Дилбар опа. – Бу машғулотлар орқали болажонларнинг қўл-оёқ мушаклари чиниқиб, гавда ва умуртқа суяги тўғри шаклланади. Нафосат дарсида болалар мусиқа орқали гўзалликни севишни ўрганадилар. Тасвирий санъат машғулотлари очиқ ҳавода ўтказилиб, болалар қалам ва мойбўёқлар орқали ўз ички ҳиссиётини расмларда акс эттиришади. Ёз фасли болажонлар учун соғломлаштириш ойликлари ташкил этилади. Уч ой давомида болалар сузиш машғулотларида қатнашишади, ҳар куни гимнастика билан шуғулланадилар.
Мактабгача таълим муассасаларининг масъулияти ортди. Зеро, давлатимиз раҳбарининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: “Кўп йиллик илмий кузатишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан”. Шу нуқтаи назардан фарзанд тарбиясида мактабгача таълим муассасалари муҳим аҳамият касб этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатТиббий ислоҳотлар – амалда
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-
Тиббий сабоқларCоч илдизининг мустаҳкам бўлишини истайсизми?
Одатда соч толалари қуруқ, ёғли ёки мўътадил бўлади. Агар сочни ювганингиздан икки-уч кун ўтибоқ кирланиб қолса, демак у ёғли. Сочларингизни ҳафтасига икки марта ювиш етарли бўлса,
Тиббий сабоқларХотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Кўпчилик 60 ёшдан ошгандан кейин (айримларда ундан 5-10 йил олдин ҳам) эшитган, кўрган, ўқиган нарсаларини, воқеа-ҳодисалар (хусусан, таниш-билишларнинг исми-шарифи, жой номлари,
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
