Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ПОЙАБЗАЛНИНГ АФЗАЛИ

24.06.2015
71 марта ўқилди
ПОЙАБЗАЛНИНГ АФЗАЛИ

ДАРДНИ ЙИРОҚ, МАНЗИЛНИ ЯҚИН ҚИЛАДИ

Халқаро маълумотларга қараганда, болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш саноатда етакчилик қилар экан. Бундан кўриниб турибдики, талабга яраша таклиф ҳам ортиб боради. Бу эса ўз навбатида рақобатни юзага келтиради. Ушбу жараённинг узлуксизлиги яхши-ю, аммо баъзи ҳолларда ишлаб чиқаришда сифат даражаси пасайиши кузатилади. Ўсиб келаётган ёш авлод учун кийим-кечакларнинг сифати уларнинг жисмонан соғлом ўсишини таъминлайди. Айниқса, оёқ кийим танлаш масаласига жиддий ёндашган маъқул.

Ҳозирда бозор пештахталари ва дўконлардан исталган турдаги замонавий болалар пойабзалини топиш мумкин. Аммо уларнинг аксарияти сунъий чарм ёки бошқа табиий бўлмаган маҳсулотлардан тайёрланган. Бундай оёқ кийимларда ҳаво алмашмагани боис, оёқнинг ривожланишига салбий таъсир этади. Ана шундай хасталиклардан бири яссиоёқлик.

Бу касаллик ва унинг илк белгилари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Бир оёқнинг иккинчисига нисбатан калталиги, сон соҳасидаги ички тери бурмаларининг паст-баланд жойлашиб, бир-бирига мос келмаслиги, оёқни тизза бўғимидан букилган ҳолатда танадан узоқлаштиришнинг чекланганлиги, тизза чаноғининг бўртиб чиқиши, бўйин ва умуртқа поғонасининг қийшиқлиги, маймоқлик, қўл ва оёқ суякларидаги ўқнинг бузилиши каби ҳолатлар ортопедик касаллик ҳисобланади.

Ортопедик касаллик туғма ёки орттирма бўлади, ана шундай хасталик билан оғриган болага нотўғри оёқ кийим танлангани сабаб у ривожланиб боради. Бунинг олдини олиш учун эса албатта шифокор тавсиясига кўра ортопедик оёқ кийим харид қилиш зарур.

– Мамлакатимизда пойабзал ишлаб чиқариш саноати ривожига мунтазам эътибор бериб келинмоқда, – дейди Чарм маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарувчи ҳунарманд Содиқ Риқсиев. – Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йилнинг 17 июнда эълон қилинган “Чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда соҳадаги ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб боришини таъминлади. Ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хорижий маҳсулотлар давлат божларидан озод қилиниши ҳам қарорда қайт этилган.

Яратилаётган имкониятлар самарасида ҳунармандчилик устахонамиз самарали фаолият олиб бормоқда. Юртимиз ҳудудларида ҳам филиалларимизни очишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари пойабзалларни атлас, адрас ва беқасам безаклар билан ишлаб чиқарилишини йўлга қўймоқдамиз. Бу оёқ кимларнинг сифатини янада яхшилаш билан бирга дизайнини ҳам ўзгача услубда бўлишини таъминлайди.

Дарҳақиқат, дизайн борасида ота-оналар қиммат бўлсада бежиримгина оёқ кийим харид қилишни истайди, сифатга келганда эса....

– Чарм бўлмаган материаллардан тайёрланган оёқ кийимлар саломатлик учун зарарлидир, – дейди уста С.Риқсиев. – Бундай пойабзаллар оёқнинг терлашига, замбуруғли касалликлар ва пуфакчали шишларга олиб келади. Оқибатда, оёқдаги зарарли бактериялар қон орқали инсон танасининг қолган аъзоларига ҳам тарқалиб, бошқа касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳеч бўлмаганда пойабзалнинг уч ва товон қисми чармдан бўлиши зарур.

Мухтасар айтганда, болаларнинг қадами равон бўлиши учун доимий равишда профилактика ишларини олиб бориш лозим. Яссиоёқликнинг оқибатлари ёшликда унча билинмаслиги мумкин, катта бўлган сайин у ўз таъсирини кўрсатади. Болангизнинг қадами текис бўлишини истасангиз унинг юришидан тортиб, сотиб олинаётган пойабзалнинг сифатига ҳам алоҳида аҳамият қаратинг.

Теглар:#2015/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024976