
Маккажўхорининг асл ватани Жанубий Америка ҳисобланади. Европаликлар бу полиз экини билан афсонавий денгизчи Христофор Колумб сабабли маълумотга эга бўлдилар.
Айтиш керакки, ҳозирда попукли “дала маликаси” халқимиз дастурхонидан ҳам муносиб ўрин олган. Тилларанг ёки оқиш “сутли” жўхориларни нафақат болажонлар, балки катталар ҳам мазза қилиб истеъмол қилади. Уни сувда қайнатиб, турли сабзавотлар билан димлаб, мантиқасқонда буғлаб, чўққа кўмиб, маринадлаб, сутга солиб тановул этиш мумкин. Сабаби сариқ тусли ҳамда қизғиш, оловранг-шафақ рангдаги мева-сабзавотлар кўз нурини мустаҳкамлайди.
Маккажўхори донидаги глутамин кислота хотирани яхшилайди, дейишмоқда тадқиқотчи мутахассислар. Шунингдек, ушбу полиз экини меъда-ичак тизими фаолиятига ҳам ижобий таъсир этар экан.
Жўхори крахмали асаб толаларини ҳамда мушак тўқималарини озиқлантиради. Стресс (руҳий зўриқиш) ёки депрессия (тушкинлик)га мойил беморлар ҳамда мушаклари заиф хасталар маккажўхоридан турли парҳез таомлар ва унинг крахмалидан мева-сабзавотли киселлар тайёрлаб ейишлари мумкин. Унинг мойи ёқимли таъмга эга ва енгил ҳазм бўлади. Шу сабабли бош мия ва юрак қон томирлари атеросклероз хасталигида ва унинг олдини олишда ушбу ёғдан фойдаланиш мумкин. Наҳорда оч қоринга 1 ош қошиқдан ва кечга томон овқатланишдан 1-1,5 соат олдин жўхори мойини ичиш мумкин. Яна ундан турли парҳезбоп таомлар тайёрласа ҳам бўлади. Сутли маккажўхори донларини қишга консервалаб олиб қўйиш ҳам мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
