Ҳарбий хизмат кийимидаги йигитларни саф тортиб шахдам одимлаб кетаётганини кўрган болакайнинг кўзлари қувончдан порлаб уларнинг ортидан ҳавас билан термулиб қолди. Эҳ... тезроқ катта бўлақолсайди у ҳам албатта ана шу акалари сингари ҳарбий бўларди.
Ахир буни унинг ёшидаги қайси бола орзу қилмаган дейсиз? Шундай хаёллар оғушида мактабдан қайтаётган Миржалол ҳовлига кираверишдаги гулларни бегона ўтлардан тозалаётган онасининг бир зум ишдан тўхтаб, – Хўш, бизнинг аълочи ўғлимиз бугун нечта “беш” олди? – дея берган саволидан ўзига келди. – Ассалому-алайкум ойижон, бугун иккита “беш” баҳо олдим. – Ҳа.., баракалла, ўғил бола шундай бўлиши керак. Бу гаплардан кўнгли тоғдек ўсган болакай кийимларини алмаштириб, қорнини тўқлагач, ойисига ёрдамга ошиқди. Дастлаб иккиталаб, сўнгра учталаб терак шохларини ташиётган ўғлининг ишини зимдан кузатаётган ойиси бош ирғаб жилмайиб қўйди. – Ойижон, бугун мактабдан қайтаётганимда ҳарбий акаларимни кўрдим, эгнидаги кийимлари бирам ўзларига ярашган. Ўғлининг ҳавас билан гапираётганини кўрган онанинг кўнглидан нималар ўтгани фақат ўзига аён. Аммо эртаси куни Миржалолни етаклаб спорт тўгарагига олиб келганида, мураббийига айтган гаплари ҳамон унинг ёдида. – Бизнинг ўғлимиз ҳарбий бўлишни орзу қилади. Бунинг учун она-бола бугунданоқ жиддий киришдик, машғулотларни канда қилмай қатнайди, дангасалик ёмон одат эканлигини билади, Сизни ва бизни асло уялтириб қўймайди.
Ҳа, Миржалол ойиси айтганидек, машғулотларда ҳар бир машқни бекаму кўст уддалади, мураббийининг ишончини қозонди. Яхши ўқиш билан биргаликда спортнинг “Комбат Айкидо” тури билан астойдил шуғулланган болакайнинг журъати ўзи туғилиб ўсган Сурхондарёдек юрт полвонлариникига ўхшаб кетарди. У туман, вилоят миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этиб, бир неча бор фахрли ўринларни қўлга киритди. Мактабни тугатиб Тошкент шаҳридаги Олмазор Политехника касб-ҳунар коллежига ўқишга кирган Миржалол Қўзиев ўзи қизиққан спорт тури билан янада жиддийроқ шуғуллана бошлади. Илм даргоҳидаги гуруҳ раҳбари Оқила Раҳимбердиева, Миржалолни ҳам ўқишда ҳам спорт соҳасидаги илғорлигини гуруҳдошларига ҳамиша ўрнак қилиб кўрсатади.
Тинимсиз машқлар уни ғалаба сари етаклади. 2012-йил Миржалол учун омадли келди. У спортнинг “КОМБАТ АЙКИДО” тури бўйича Тошкент шаҳар кубоги мусобақаларида 60 килограмм вазн тоифасида ИИ ўринни қўлга киритган бўлса, “Ўзбек жанг санъати” бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида ИИИ даражали диплом билан тақдирланди. Биргина бу эмас. Спорцевар йигит кураш бўйича Малайзияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўз вазни тоифасида фахрли ИИ ўринни қўлга киритиб айни кунларда яна янги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Кечагина кўзлари чақнаб ҳарбий акаларига ҳавас қилиб улғайганда аскар бўлишни орзулаган болакайнинг интилишларига ҳавас қилса арзигулик.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятТошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди
7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
