Ўзбек халқи азал-азалдан бир-бирига ўзаро меҳр-оқибатли бўлган. Айниқса, болага бўлган чексиз меҳри, болажонлиги диққатга молик. “Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи” деган нақл ҳам халқимизнинг серфарзандлигидан далолатдир.
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида фарзандларимиз камолоти йўлида кўпгина амалий ишлар олиб борилмоқда. Уларнинг маънан етук ва баркамол бўлиб улғайиши эса давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилади. Айтиш жоизки, дунёнинг ҳеч бир давлатида келажак авлодга бўлган бундай юксак эътиборни кузатмайсиз. Шу боисдан бугунги кунда ҳар бир ота-она ўз зурриёдини спорт билан шуғулланиши, замонавий билимларни эгаллаши, маънан ва жисмонан баркамол бўлишини истамоқда ва шу йўлда ҳаракат қилишмоқда. Қувонарлиси, бу борада юртимизда барча қулайликлар яратилган. Ана шу муштарак мақсадларимизнинг тадрижий давоми сифатида 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши эса барча юртдошларимизнинг қалбидаги орзу-ниятлари рўёби бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Соғлом бола соғлом ота-онадан дунёга келади. Истиқлол йилларида ана шу ҳақиқат ривожи йўлида имкониятлар янада кенгайтирилди ва бу йўлда кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабдан юртимизда бугунги кунда болалар, айниқса, қизлар саломатлиги, уларни оналикка тайёрлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда, турмуш қуриш арафасида турган ёшларимиз олдида эътибор берилиши керак бўлган мавзуга доир бир қанча жиҳатлар борки, буни ҳар бир ота-она ўз фарзандига тушунтириб бориши лозим, деб ўйлаймиз.
Кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган “Онасини кўриб, қизини ол” деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Зеро, фарзанд аввало ота-онасидан, оила аъзоларидан ўрнак олади. Қиз онасидан, йигит отасидан... Бу ҳам йиллар давомида аждодларимиздан бизгача етиб келган асрий одатларимиздан биридир. Қадимдан ота-боболаримиз келин танлашда қизнинг соғломлигидан ташқари унинг оила аъзолари, насл-насабига эътибор берган. Мисол сифатида шуни айтиб ўтиш жоизки, соҳага оид кузатишлар аксарият ўғил фарзандлар кўпроқ тоғаларига ўхшашини кўрсатиб турибди.
Шу сабабдан беш ёшдан етти ёшгача бўлган давр мобайнида ўғил болаларга отаси, тоғаси ёки амакиси унга нима мумкин-у, нима мумкин эмаслигини ўргатмоғи лозим. Болада бир сўзли, сўзининг устидан чиқа билиш каби фазилатларини унинг кичиклигидан шакллантирмоқ лозим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
