Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ПИСТАЛИ ПАҲЛАВА

25.08.2015
63 марта ўқилди
ПИСТАЛИ ПАҲЛАВА

Зарур маҳсулотлар: 1 кг. ун, 4 дона тухум, 1 қошиқ туз, 0.5 кг. крахмал, 500 гр. маргарин, 4 стакан майдаланган писта, 1 стакан сув. Қиёмига: 1 кг. шакар, 2 стакан сув, яримта лимон суви.

Тайёрланиши: унни элаб, ўртасига тухум чақилади ва тузли сувдан оз-оз қўшиб хамир қорилади. Хамирни целофан пакет билан ўраб қўямиз. Сўнг уни 12 бўлакка бўлиб, ҳар бир бўлакни жуда юпқа қилиб ёйиш зарур. Хамир ёйилганда орасига крахмал сепилади. Хона ҳароратида юмшаб турган маргаринни бирор идишга солиб яхшилаб кўпиртирамиз. Ёйилган хамирларга шу ёғдан яхшилаб суриб, майдаланган писта сепиб, ёғланган патнисга устма-уст қилиб жойлаштирилади. Охирги хамир ёпилгач паҳлава тўрт бурчак шаклида кесиб чиқилади. Ортиб қолган ёғни устидан қуйиб, 190 даража иссиқликдаги духовкага қўйиб қизаргунча пишириб оламиз. Унгача қиём тайёрлаймиз. Шакарга сувни солиб қайнатилади, қуюқлашгач оловдан олинади ва лимон суви солиб совутилади.

Теглар:#2015/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783