Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Писта (ҳажвия)

08.01.2016
51 марта ўқилди
Писта (ҳажвия)

Ҳамсоя аёлларнинг “ташхиси” тўғри чиқди. Қўшни келин шифокор назоратидан, УТТ тиббий ускунаси текширувларидан ўтиб улгурмай улар “нишонни мўлжалга урди”:

–Янги йил байрами арафасида Шодиям ота бўладиёв, – деди Хосият янга бир-бирининг пинжига кириб йўлга тушган келин-куёвларни зимдан кузатиб, – лекин қиз туғилади, келиннинг қўли очиқ эмас, мясорубка сўрасанг, тиржайиб, “ўзим гўшт майдалаб турувдим”, тоғара сўрасанг “ҳозиргина кир чайиб олсаммикан, деб тургандим” деб баҳона қилади. Азбаройи тутқич бермайди, қурғурдан газандага отиладиган тошни ҳам ундириб ололмайсан...

Шодиқулнинг бўлса, оғзи қулоғида, хотини ҳомиладор. Бўйдоқлигида ота-онасининг қистови билан зўрға бажарадиган юмушларни энди ўзбиларидан маромига етказиб қўяди. Ўтин ёриб ғарамлайди, мол-ҳолни саранжом қилади. Ҳатто, тунда чироқ ўчиб қолишини ҳам инобатга олиб, лампачироқнинг қора чуркаган шишаларини ҳам обдон тозалайди. Оқшом чўкиши билан куёвлик тўнини елкага илиб секин кўчага “йўрғалайди”. Гузардаги дўкондан ўнг қўлтиғига бир дона банан, чап қўлтиғига бир қадоқ шўртак пистани жойлаб, кўчани тўлдириб ўтирган тенгқурларининг ҳазилу “ҳай-ҳай”ларига қўл силтаб уйга шошади.

Вақт дегани елдек югурук. Айниқса, ширин дамлар, ширин орзу-ўйлар билан зумда ўтиб кетади. Келиннинг “юки анча оғирлашди”, Шодиқулнинг эса ҳадик-ҳаяжони ортгандан ортди. Қолаверса, бу ёғи Янги йил...

Ҳамсоя аёллар топиб айтганди: келин анча пишиққина. Қайнонанинг рухсатисиз бировнинг қўлига чўп ҳам тутқазмас, рўзғор таълимини яхши ўзлаштирар, қозон-товоқни тоза сақлар, пазандаликни дўндирар, ширин сўзи билан барчанинг кўнглини олар, ҳа деганда “уҳ” тортмас эди. Хосият янга ҳасадга тўлиб бир неча бор девордан қайнонасига гап “ирғитганида” ҳам қайнона-келин ўртасида оралаган “оламушук”ни овлаб, низоларга кулиб барҳам берганди. Шундай қилиб, келинчак ҳомиладорликнинг сўнгги кунларида кечадиган “сим-сим” оғриқни ҳам енгиб, ичига ютиб юрди. Шифокор берган муддат ҳам кун оралай бошлади. Аммо бунинг ҳам ниҳояси бор эди.

Шодиқул рўзғордаги кундалик юмушларини саранжомлаб, “ғиз” этиб дўконга бориб келди. Сўнгра ҳовлининг у ёқ, бу ёғига кўз ташлаб доим эшигини очса ёқимли ифор димоғига уриладиган ётоғига ҳатлади. Қарасаки, хотини уйда, авзойига жисмидаги оғриқнинг акси тушиб турибди.

– Ни-нима гап? Бош-бошландими, – шошиб сўради Шодиқул. Келин бир қаради-да, яна ўзи билан оввора девор суяниб юрди. Шодиқул айбдор боладек кўзини олиб қочди. Енгидаги “туҳфа”ларини бир-бир олиб чиқиб, ойна олдига қўйди:

– Сен-нга банан об келдим, евол! – хўроздек бир керилиб олди эркаклиги ёдига тушиб. Йигит қадоқни йиртиб очганди, ҳаяжондан кўпроқ куч сарфладими целофан халтача иккига айрилиб, писталар ҳар томонга сочилиб кетди. Шўртак пистадан бирини ғазаб билан оғзига ташлади, кейин эгилиб қолганларини қўли билан сидиришга тушди.

Теглар:#2015/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?Тиббиёт олами

Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да

11.02.2022345
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021339