Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика педиатр шифокорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, шифокорлар, Германия, Италия, АҚШ, Жанубий Корея, Россиядан келган мутахассислар иштирок этди.
Болаларга тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган муассасаларни модернизация қилиш, уларни замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида олиб борилган модернизация ишлари натижасида диагностика ва даволаш ишлари қамрови янада кенгайди. Айни пайтда вилоятлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ана шундай лойиҳалар бажарилаётир.
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиётнинг илғор технологияларини чуқур ўзлаштириш баробарида илм-фаннинг долзарб масалалари ечими юзасидан кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Натижада кардиожарроҳлик, гастроэнтерология, невропатология ва бошқа йўналишларда янги даволаш амалиётлари жорий этилди.
Тадбирда педиатрия соҳасини ривожлантириш, илм-фан янгиликларини амалиётга татбиқ этиш, репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофазалашга йўналтирилган лойиҳалар натижалари юзасидан маърузалар тингланди. Болалар жарроҳлиги, неонатологияда замонавий ёндашувлар, кам инвазивли операциялар, болалар шифохоналарида менежмент ва ташкилотчилик, чақалоқлар реанимацияси ва интенсив терапия, болаларни тўғри овқатлантириш мавзуларида “Маҳорат дарслари” ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилмоқда
Пойтахтимизда “Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. "InnoWeeк - 2021" халқаро инновацион ғоялар ҳафтал
Тиббиёт оламиЭндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?
Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин
ОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббий сабоқларКомпьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?
Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам
