Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Патронаж хизматида янги тизим

06.12.2018
47 марта ўқилди
Патронаж хизматида янги тизим

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Президентимиз раислигида тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи асносида тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда соҳадаги долзарб масалаларга яна бир карра эътибор қаратилиб, жумладан, патронаж хизматини манзилли йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳоли, хусусан, қишлоқ жойларда патронаж қамрови сифатини янада яхшилаш, диспанцеризация ишларини давр талаби даражасида ташкил этиш, аҳолининг барча қатламига ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларнинг янгича мезон ва таъсирчан усулларини жорий этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам қатор долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Унга кўра эндиликда патронаж ишлари уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда аҳоли ҳар олти ойда хатловдан ўтказилади. Унда фуқаролар орасида патронаж кўмагига эҳтиёжманд қатлам аниқлаб олинади. Иккинчи босқичда патронаж ҳамшираси, умумий амалиёт шифокори ва тор доирадаги мутахассислар иштирокида аҳоли хонадонида мақсадли тадбирлар ташкил этилади. Унда парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналар патронаж билан қамраб олинади. Мақсадли патронаж ҳар ҳафтада белгиланган режа асосида ташкил этилади.

Учинчи босқичдаги патронаж тадбирларини ташкил этишда бирламчи тиббий-санитария тизими ходимларига вилоят ва республика миқёсидаги даволаш муассасалари ва ихтисослашган илмий-амалий марказлар олимлари яқиндан кўмак беради. Бу тадбир эндиликда ҳар ойда ташкил этилиб, ушбу жараёнда сурункали касалликка чалинган, ихтисослашган тиббий кўмакка муҳтож беморлар қамраб олинади. Беморларни касаллигига қараб амбулатор ёки стационар шароитда туман, вилоят ҳамда республика муассасаларида даволаш чоралари кўрилади.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигида ва ҳудудий тиббиёт муассасаларида янги тартибдаги патронаж ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва тизимли мониторинг қилиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи шакллантирилиб, изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Элмира БОСИТХОНОВА,

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

– Тиббий патронаж хизмати инсон саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ва халқимиз саломатлигини муҳофазалашда муҳим ўрин тутади. Ушбу йўналишда ишлар талаб даражасида йўлга қўйилса, жамиятдаги кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларнинг олди олинади. Хусусан, она ва бола ўлимининг олдини олиш, касалликларни кескин камайтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда сезиларли натижаларга эришилади. Шу боис, патронаж хизматини ана шундай муҳим мезонлардан келиб чиқиб, янги босқичга кўтариш режасини ишлаб чиқдик.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244