Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Парвозга шайланаётган Ҳуснора

23.02.2017
58 марта ўқилди
Парвозга шайланаётган Ҳуснора

Истиқлол йилларида униб-ўсиб келаётган ёш авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, улар саломатлигини муҳофазалаш, баркамол шахс бўлиб улғайиши учун зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида ёшларимиз илм-фан ва спорт соҳаларида салмоқли ютуқларни қўлга киритишмоқда.

Тенгдошим Хуснора Синдорова ҳам юртимизнинг интилувчан, тиришқоқ ёшларидан. У мана бир неча йилдирки, спортнинг Турон якка кураши тури билан мунтазам шуғулланиб келади. Ёш спортчи қиз 2015-йилда пойтахтимизда ўтказилган мамлакат биринчилигида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Ҳозирда у Чилонзор тиббиёт коллежининг 1-босқич талабаси.

– Спортга қизиқишимга онам сабабчи бўлганлар, – дейди Хуснора. – Улар спорт соҳасида кўплаб ютуққа эришган тенгдошларим ҳақида сўзлаб берганида менда ҳам якка кураш турларидан бири билан шуғулланиш истаги пайдо бўлди. Бугун эришаётган ютуқларимни кўриб, барча яқинларим мен билан фахрланишади. Келажакда етук спортчи бўлиб, юртим номини бутун дунёга танитмоқчиман.

Теглар:#2017/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330