Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ғалабали одимлашда давом этмоқда.
Дунёнинг 160 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирок этаётган нуфузли мусобақада атлетларимиз дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Жумладан, Дмитрий Хорлин 400 метрга эркин усулда сузишда 4 дақиқа 06.63 сония қайд этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта бронза медални Аҳрор Бозоров тақдим этди. Пауэрлифтинг бўйича вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида қатнашган вакилимиз 207 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, енгил атлетиканинг 4x100 метрга эстафета баҳсларида Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Жалолиддин Ҳамроқулов ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоамиз ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлаб, якунда бронза медалини қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СаломатликТиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида
Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем
