“Ўзсаноатқурилишбанк” тадбиркор бўлиш ниятидаги фуқароларга 175 миллиард сўм кредит ажратди

Миллий матбуот марказида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида янги босқични бошлаб бергани, яқин беш йилга мўлжалланган мазкур ҳужжатнинг учинчи йўналишида хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш, барча турдаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, тадбиркорлик соҳасига тўлиқ эркинлик беришга алоҳида аҳамият қаратилгани таъкидланди.
– Аҳолининг ишончини қозониш, уларнинг тадбиркорлик борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқдамиз, – деди “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси бошлиғи Н.Ҳусанов. – Шу мақсадда 753 миллиард сўм кредит ажратилди. Бу қарийб 30 минг иш ўрни яратишда қўл келди. Сармояларнинг 578 миллиарди кичик бизнес вакилларига берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида қатор туманларда чорвачилик, паррандачилик ва лимончиликни ривожлантириш, ҳудудларда енгил саноат ва фармацевтика соҳасида янги корхоналар ташкил этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Банкда ходимлар малакасини ошириш мақсадида ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда ходимларнинг маҳаллаларда учрашув ўтказиш ва тегишли фармон, қарорлар моҳиятини фуқароларга етказиш борасидаги билими кенгайтирилади. Ана шундай саъй-ҳаракатлар туфайли жорий йилнинг ўтган даврида 496 минг хонадоннинг имконияти ўрганилди. 362 маҳаллада семинар ўтказилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ва кредит маблағига эҳтиёжи бўлган 24 мингдан зиёд фуқарога 175 миллиард сўм ажратилди. Натижада қарийб 27 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.
Тадбирда имтиёзли микрокредитлар энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача, асосий қарзни тўлашга 6 ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 3 йилгача муддатга берилаётгани қайд этилди. Тадбиркор битта иш ўрни яратса, кредит устамаси 9 фоиз, иккита иш ўрни яратилганда 8 фоиз, учтадан тўрттагача иш ўрнига 7 фоиз, беш ва ундан ортиқ иш жойи яратилганда 6 фоиз миқдорида берилмоқда.
Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.
Сайёра Шоева,
ЎзА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
