Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Озодалик – саломатлик

02.05.2013
58 марта ўқилди
Озодалик – саломатлик

Тозалик қандай яхши-я!? Озодалик инсоннинг кўрки, тозалик бор жойга барака инади, дея такрорлайди, бувижоним. Тозалик ҳақида шунчаки сўзлама, у амалларингда бўлсин дея таъкидлайди. Шу боис ҳам синглим, укам ва менга батартиблик одат бўлиб қолган.

Ишонсангиз, шу саришталик ҳовлимиздан маҳалламизга кўчган. Ҳар тонг кўчамиз келинларию, қизлари ким барвақт туриб супуриш “мусобақаси”ни бошлашади. Остонамиздан тортиб, катта йўлга чиққунга қадар ҳамма ёқ супуриб сидирилган, сув сепилган. Чиқинди уюмини-ку умуман учратмайсиз. Катталарнинг айтишича, тўпланган чиқинди бехосият бўлиб, имкон борича уни инсон назари тушмайдиган жойга, усти ёпилган ҳолда идишларга ташлаш лозим.

Одатдагидек, маҳалламдан Навоий кўчасида жойлашган 59-умумтаълим мактабига йўл олдим. Пиёда юриб, Хадра майдонига чиқиб бордим. Баҳор фасли бирам яхши-да, кечаги енгилгина ёққан ёмғирдан сўнг дарахтлар ва гуллардаги намликдан пайдо бўлган томчилар нур каби порлайди.

Шаҳримиз тозалигига масъул ака ва опаларимиз эса эрта тонгдан шаҳримиз озодалигига ўз ҳиссаларини қўшиш билан биргаликда турли юмушлар билан кетаётган инсонларга кўтаринки кайфият бахш этишади. Аммо... Хадра чорраҳасидаги кўп қаватли бинонинг паст қаватидаги дўконлар атрофи супурилмаган йўлак, ҳар доим чиқиндиларга тўлиб кетган махсус идишлар, ўртадаги фавворанинг аҳволи ҳам ҳавас қилгудек эмас. Дўкон ичкарисидаги опаларим, акаларим ҳар сафар ичкарини артиб, тозалашади-ю, ҳеч ҳам ташқаридаги аҳвол ҳақида бош қотиришмайди. Аста “Ўзкимёсаноат” акциядорлик компаниясига қарашли йўловчилар ўтиш йўлагига ўтаман. Йўлаклар супуриб-сидирилган, ён томондаги ерга экилган майсалар теккисланиб, сув сепилган, ранг-баранг анвойи гуллар кишига завқ бағишлайди.

Тошкент Кимё-технология институти ҳам улардан ўрнак олса бўларди.

Энди қатор жойлашган турли дўконлар растаси бошланади. Ҳар бирининг атрофи тозаланган, сувлар сепилган. Аммо... чиқиндиларни катта йўлнинг чеккасига, ёки бекатнинг бурчагига уйиб қўйилган. Маълумки, Навоий кўчаси пойтаҳтимизнинг марказий кўчаларидан бири бўлиб, юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳам шу кўчадан ўтишади. Бу ҳолат эса...

Теглар:#2013/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330