Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонликлар айрим шифокорларнинг иш жойида бўлмаслигидан шикоят қилмоқда

06.09.2017
43 марта ўқилди
Ўзбекистонликлар айрим шифокорларнинг иш жойида бўлмаслигидан шикоят қилмоқда

Ўзбекистон аҳолиси айрим шифокорларнинг ўз вақтида иш жойида бўлмаслиги ва уларнинг таъмагирлиги юзасидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги семинар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

"Йиғилишда баъзи тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига нисбатан бефарқлиги, патронаж ва тез ёрдам хизматида хамон камчиликларга йўл қўйилаётгани, худудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаётганлиги танқид остига олинди", – дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳудудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаяпти.

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки умуман сезилмаётгани, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ноинфекцион касалликларни олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби лойиҳаларда ташкилотларнинг фаоллиги кўзга ташланмаяпти.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244