Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Болгарияда ўтган халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллади

01.08.2017
47 марта ўқилди
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Болгарияда ўтган халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Болгарияда бўлиб ўтган “Чегара билмас математика” халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Мусобақа финалида дунёнинг 11 давлатидан 1 минг 200 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Унда ўқувчиларимиз 60 дақиқа ичида 20 математик масалани ечишга муваффақ бўлиб, мамлакатимиз ёшлари иқтидорини яна бир бор намойиш этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари уларга фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширди.

Тадбирда иштирок этган устоз-мураббийлар, совриндор ўқувчиларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари ёш авлод таълим-тарбиясига, уларнинг камолотига қаратилаётган юксак эътибор туфайли ёшларимиз халқаро миқёсдаги фан ва спорт олимпиадаларида, нуфузли кўрик-танловларда совринли ўринларни қўлга киритиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётганини алоҳида эътироф этди.

– Бу мусобақада мактабимиз ўқувчилари илк бор иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди, – дейди "Intellect" хусусий мактаби илмий бўлим мудири Наталья Баннова. – Бундан ҳақли равишда фахрланамиз. Ёшларимиз иқтидорли, билимга чанқоқ. Мамлакатимизда таълимга қаратилаётган юксак эътибор туфайли улар ўз билимларини халқаро миқёсда ҳам намойиш этиб, ҳеч кимдан кам эмасликларини исботламоқда.

Болгарияда олтин, кумуш ва бронза медаллар шодасини қўлга киритиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтарган ёшларимизнинг ютуғи мамлакатимизда ёшларга оид олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг самарасидир.

– Мусобақа жуда қизиқарли бўлди, – дейди “Чегара билмас математика” халқаро мусобақаси олтин медали соҳиби Нигина Иноятова. – Биринчи марта иштирок этганим учун сал ҳаяжонландим, аммо олган билимларим, устозларимиз, ота-онамнинг қўллаб-қувватлаши менга шижоат бағишлади. Келажакда математикани чуқур эгаллаб, Ватанимизга хизмат қиламан.

Улуғбек Асроров,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726